Давлатимиз раҳбари Томди туманидаги 12-болалар мусиқа ва санъат мактабида Навоий вилоятида амалга оширилаётган лойиҳалар ва истиқболдаги режалар билан танишди.

Президентимизга дастлаб Томди, Учқудуқ, Конимех туманлари ва Зарафшон шаҳрини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари ҳақида маълумот берилди. Вилоятнинг ушбу чекка туманлари ва Зарафшон шаҳрида саноат, халқ истеъмоли моллари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш тармоқларида амалга ошириладиган лойиҳалар аҳоли фаровонлигини яхшилашга хизмат қилади.

Хусусан, Учқудуқ тумани жунни қайта ишлаш ва тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилади. Шунингдек, “Учқудуқ текстиль” МЧЖ томонидан жорий йилда тайёр кийим-кечак ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Натижада 320 киши иш билан таъминланади.

“Қизилқум марвариди” корхонаси томонидан гидропоника усулида иссиқхона барпо этилади.

Зарафшон шаҳрида йилига 4,5 минг тонна арматура, 10 миллион квадрат метр ойна, 250 миллион дона шиша идиш ишлаб чиқариш, қарийб 2 минг бошга мўлжалланган қорамолчилик комплекси, сиғими 500 ва 200 тонна бўлган музлаткичли омборхоналар барпо этиш, аҳоли билан биргаликда 100 минг бошдан зиёд парранда боқиш, балиқчилик хўжалиги, иссиқхоналар ташкил этиш лойиҳалари амалга оширилади.

Томди, Конимех туманларида ҳам шу каби истиқболли лойиҳалар ҳаётга татбиқ этилади. Натижада икки йил ичида 4 минг иш ўрни яратиш кўзда тутилган.

Маълумотларга кўра, Конимех туманида катта йўл бўйида ташкил этилган туячилик мажмуасига ўтган йили 61 давлатдан 3 минг сайёҳ келган. Бу ердаги шароитлар талабга жавоб бермас эди. Тармоқнинг самарадорлигини эътиборга олиб, бу ерда минг бош туя ва 500 бош наслли эчки боқишга мўлжалланган чорвачилик комплекси барпо этиш режалаштириляпти. Умумий қиймати 15,7 миллиард сўм бўлган ушбу замонавий чорвачилик мажмуаси учун хориждан наслли эчкилар сотиб олинади. Бу ерда йилига минг тонна туя, 300 тонна эчки сути қайта ишланади. Бу жой нафақат туя ва эчкичилик мажмуаси, балки йилига 10 минг сайёҳни қабул қиладиган замонавий экотуризм марказига айланади.

Шу ўринда туя сутининг шифобахш хусусияти ҳақида тўхталиш жоиз. Унинг таркибида А, В1, В2, С, ва D витаминлари сигир сутига қараганда 3 баробар кўп. Кальций, калий, магний, темир, мис, марганец, рух, фосфор каби микроэлементларга бой. Бундан ташқари, туя сутида эластин, ланолин, лактоферрин каби фойдали моддалар мавжуд. У қандли диабет, камқонлик, гепатит, нафас ва ошқозон-ичак йўллари, буйрак, юрак, асаб касалликларига даво бўлиб, иммун тизимини мустаҳкамлайди.

Бу ерга келган сайёҳлар ана шу шифобахш сутдан татиб кўриш, чўл бўйлаб туя ва квадратциклларда сайр қилиши мумкин бўлади.

Давлатимиз раҳбари мутасаддиларга мажмуани Мустақиллик байрамигача қуриб битказиш ва сайёҳларга зарур шароит яратиш юзасидан топшириқлар берди.

Томди туманидаги Навоий кон-металлургия комбинатига қарашли 4 минг бош қўй боқишга мўлжалланган чорвачилик комплекси ҳам шундай истиқболли лойиҳалардан бўлиб, вилоятда қоракўлчиликни ривожлантириш ва янги иш ўринлари яратишга хизмат қилади.

Ижтимоий лойиҳалар тақдимоти ҳам ўтказилди. Хусусан, Томди туманида “Шодлик” меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари учун болалар шаҳарчаси қурилади. Майдони 4,3 гектар бўлган шаҳарчада болалар учун барча қулайлик яратилади. Қурилиш ишлари март ойида бошланиб, йил охиригача якунланади.

Зарафшон шаҳрида фавворалар хиёбони барпо этиш, Учқудуқ туманидаги “Кончи” санаторийсини таъмирлаш ва жиҳозлаш лойиҳалари шаҳарлар ободлиги ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Президентимиз Зарафшон ва Учқудуқ шаҳарларидаги кўп қаватли уй-жой фондини таъмирлаш ишлари билан танишди.

— Олисда жойлашган бу шаҳарлар аҳолиси яхши яшашга ҳақли, – деди давлатимиз раҳбари. – Ўтган йили 150 уй таъмирлаб берилган эди, 2018-2019 йилларда қолган 723 турар-жойнинг томидан ертўласигача мукаммал таъмирдан чиқарилади.

Айни пайтда 2026 йилгача қимматбаҳо металлар қазиб олишни кўпайтириш, “Ауминзо-Амантой” конини ўзлаштириш, Мурунтов конини ўзлаштиришнинг 5-босқичи, Томди туманидаги 2-гидрометаллургия заводи қувватларини кенгайтириш каби лойиҳалар тақдимотлари ўтказилди.

Давлатимиз раҳбари барча лойиҳаларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш, маҳсулот ишлаб чиқаришни янада кенгайтириш бўйича зарур кўрсатмалар берди.

Шавкат Мирзиёев шу ерда Томди, Учқудуқ, Конимех туманлари ва Зарафшон шаҳри жамоатчилиги вакиллари, оқсоқоллар, ёшлар, тадбиркорлар билан мулоқот қилди. Суҳбатда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, яратилаётган улкан имкониятлар, ён қўшниларимиз билан дўстона алоқалар фаоллашаётгани, одамларни иш билан таъминлаш, энг чекка Томди туманида сув манбаларини топиш ҳисобига аҳоли фаровонлигини ошириш, ёшлар таълим-тарбияси каби масалалар ҳақида сўз юритилди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шавкат Мирзиёев: Олисда жойлашган бу ҳудудлар аҳолиси ҳам яхши яшашга ҳақли