Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев Самарқанд шаҳри Қорасув массивида қурилаётган замонавий аҳоли массивини бориб кўрди.

eecfc5f0-cba2-15aa-ca81-0a08eb12f685.jpg

Президентимиз мамлакатимиз ҳудудларига ташрифлари чоғида энг муҳим ижтимоий-иқтисодий масалалар қатори аҳоли учун қулай яшаш шароити яратишга алоҳида эътибор қаратади. Самарқанд вилоятида ҳам кейинги йилларда бу борада салмоқли ишлар қилинмоқда.

Жумладан, Самарқанд шаҳри аҳолисининг уй-жойга эҳтиёжи юқорилигини инобатга олиб, 2018 йилги дастурга қўшимча равишда кўп қаватли арзон уйлар қуриш киритилган эди. Шунга мувофиқ, Самарқанд тумани Қорасув массивидан Самарқанд шаҳри учун 50 гектарга яқин ер ажратилиб, кенг кўламли бунёдкорлик-ободонлаштириш ишлари амалга оширилди. 

2018 йилнинг ўзида “Ўзшаҳарқурилишинвест” инжиниринг компанияси буюртмаси асосида жами 1 минг 344 хонадондан иборат 32 та 7 қаватли кўп қаватли арзон уй барпо этилди. Бундан ташқари, “Қишлоқ қурилиш инвест” инжиниринг компанияси томонидан Мудофаа, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари, Миллий гвардия хизматчилари ва ёш оилаларга мўлжалланган 5 қаватли 12 та турар жой қуриб, фойдаланишга топширилди. 

Шу билан бирга, ҳудудда хусусий боғча, шаҳар ички ишлар бўлими, савдо ва маиший хизмат мажмуаси, “Регистон” супермаркети қуриб битказилди. 540 ўринли умумтаълим мактаби қурилиши якунланмоқда. 

Шу тариқа бу ерда қисқа фурсатда замонавий аҳоли массиви қад ростлади. Янги уйларда одамларнинг ҳаётдан рози бўлиб яшаши учун барча қулайликлар эътиборга олинган. Ҳар бир хонадон индивидуал иситиш қозонлари билан таъминланган. Уйлар олдида болалар ўйин майдончалари барпо этилган.

Давлатимиз раҳбари Жасур Турсунқулов ва Жамшид Каттақуловлар оилалари кўчиб кирган янги хонадонларни кириб кўрди, уй соҳиблари билан суҳбатлашди. Аҳолини арзон уй-жой билан таъминлашга эътибор бундан кейин ҳам кучайтирилишини таъкидлади.

Шу ерда Қорасув массивида 2019 йилда фойдаланишга топшириладиган уйлар лойиҳалари, жумладан, “Агромир билдингс” компанияси томонидан Туркиянинг замонавий технологияси асосида монолит усулида барпо этилаётган кўп қаватли турар жойлар тақдимотлари ўтказилди. Мазкур уйларнинг афзаллиги тез ва сифатли барпо этилади. Масалан, 16 қаватли уйни бир ойда қуриб битириш мумкин, зилзилабардошлиги ҳам юқори.

Жорий йилда “Ўзшаҳарқурилишинвест” инжиниринг компанияси томонидан янги массивда 7 қаватли 12 та, “Қишлоқ қурилиш инвест” инжиниринг компанияси буюртмасига мувофиқ 7 та уй қурилиши жадал олиб борилмоқда. 

Президентимиз ушбу уйларни тез муддатда қуриб битириб, одамларни ўргатиш кераклигини таъкидлади.

– Самарқанд туризм маркази бўлиши керак. Шунинг учун бу ерда кўп қаватли уйлар қурилишини кўпайтирамиз. Шаҳар марказида энг замонавий талабларга жавоб берадиган уйлар қурилиб, аҳолини таъминлаймиз. Уйлар билан бирга муҳандислик тизимлари, инфратузилмалар ҳам ривожлантирилади. Уйларни қуришдан олдин унинг эгаси, қайси қаватда, неча хонали уйда яшашигача аниқ бўлиши лозим, – деди давлатимиз раҳбари.

Самарқанд сейсмик жиҳатдан ҳам қулай ҳудудда жойлашгани боис келажакда вилоятнинг Каттақўрғон, Ургут, Пахтачи, Нарпай, Қўшработ туманлари марказларида ҳам кўп қаватли уйлар қурилиши зарурлиги таъкидланди.

ecf18c30-f1e6-6956-d4a0-908a4ba639c6.jpg

166e8ef8-bc31-9da9-5bbb-00edaf1e5460.jpg

89c24db1-12dc-5d74-63e9-6df459819f3e.jpg

e3e24934-0c6a-1e03-5d85-7b48f32f2447.jpg

2fc223df-12cf-bf36-fed2-8d8c897fa3e5.jpg

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шавкат Мирзиёев: Одамлар замонавий шароитга эга уйларда яшаши керак