Президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатасига Мурожаатномасида уч йил олдин мамлакатимиз тараққиётини янги босқичга кўтариш мақсадида буюк ишлар бошлангани, бунда халқимизнинг ақл-заковати, куч-қудрати ва салоҳиятига таянилгани, ўта муҳим ва салмоқли натижаларга эришилаётганини қайд этди.

Энди ана шу ютуқларимизни мустаҳкамлаб, янада дадил ва улкан қадамлар ташлашимиз шарт. Чунки юртимиздаги ислоҳот ва ўзгаришлар жараёни ортга қайтмайдиган ва ҳал қилувчи паллага кирмоқда. Натижадорлик ҳаммамиз учун бош талаб, асосий мезонга айланмоқда. Бу борада 2020 йил барчамиз учун алоҳида синов ва масъулият йили бўлади, деди Президент.

Кўп билимларга эришдик, энди кечаги ютуқ ва марралар бизни сира қониқтирмайди. Амалий натижа билан мустаҳкамланган, ўз меваси, ҳосилини бераётган ислоҳот одамларнинг қалбига, юрагига тез кириб боради. Ва бундай ислоҳотни, бундай шиддатли жараённи ҳеч ким, ҳеч қандай куч, тўхтата олмайди Энг муҳими, ислоҳотларимиз самарасини юртимизда яшаётган ҳар бир инсон, ҳар бир оила бугун ўз ҳаётида ҳис этиши керак, дея қўшимча қилди давлатимиз раҳбари.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шавкат Мирзиёев: Энди кечаги ютуқ ва марралар бизни сира қониқтирмайди
Сиёсат
13:24 / 24:01:2020