Наманган вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Шавкат Абдураззоқов халқ депутатлари вилоят кенгашининг навбатдаги сессиясида халққа йўллаган мурожаатидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида оммавий ахборот воситалари ходимлари ва блогерларни қизиқтирган саволларига атрофлича жавоб қайтарди.

Вилоят раҳбари коронавирус пандемияси сабабли чет элга ишлаш учун кета олмай қолиб кетган меҳнат муҳожирларини бандлигини таъминлаш ҳамда айни пайтда хорижда ишлаётган мигрантларни қайтариш борасидаги саволга шундай жавоб қайтарди:

— Ички ишлар органлари билан бирга олиб борган меҳнат муҳожирларини ўрганиш ишларидан маълум бўлишича, бугунги кунда вилоятимиздан 63 минг киши ишлаш учун четга чиқиб кетган. Шу жумладан, 33 минг нафар ҳамюртимиз Россияда, 19 минг нафар юртдошимиз Қозоғистонда меҳнат қилмоқда. Пандемия сабабли 51 минг нафар фуқаро ўз уйларига қайтиб келган. Уларнинг 77 фоизини иш билан таъминлашга эришилди.

Банд бўлмаган аҳоли қатламлари учун мономарказ очилди. Мудофаа вазирлиги билан биргаликда Чуст туманидаги коллежни 500 кишилик ўқув курсини ташкил этиш учун мослаштиряпмиз. Аксарият муҳожирлар қурилиш соҳасида ишлаши маълум. Биз ўқув курсларида юқори малакали уста тайёрлашни йўлга қўйганмиз. Шунингдек, тил ҳам ўргатилади. Ҳозирда юқори малакали усталарга ўзимизда ҳам иш етарли. Биргина, кичик саноат зоналарида қурувчилар кунига 100 минг сўмдан пул топмоқда. 

Овқати, келиб-кетиши текин, лекин шунда ҳам усталарни камида бир ой кутишга тўғри келмоқда. Асосий мақсадимиз — четда юрганларга телефон қилиб, уйга қайтариб, “келинглар”, дейиш эмас, балки реал иш ўринларини ташкил этиш. 

Биз бу ерда уларни оиласини боқишга етадиган муносиб маош таклиф қилсак, маъқул бўлса, ўзлари келади. Ўзимиздаги мавжуд қулай иш ўринларини етарли тарғиб қилсак, ҳеч ким четга кетишни истамайди, Россияда совуқда юрмайди. Шунинг учун ҳам ижтимоий тармоқлар орқали Намангандаги бўш иш ўринлари ҳақида эълонлар, видеороликларни кўпайтириш орқали мигрантларни қўллаб-қувватлашга эътибор қаратамиз, , — деди Шавкат Абдураззоқов.

Оқилхон Дадабоев,

Ҳотам Мамадалиев (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шавкат Абдураззоқов: мигрантларни қайтариш учун реал иш ўринлари керак