Таъкидланганидек, айни пайтда икки давлат раҳбарлари ташаббуси билан мамлакатларимиз ўртасида барча соҳалар қатори маданий алоқаларда ҳам янгича натижаларга эришилмоқда.

Пойтахтимизда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Бадиий академия ва Ҳиндистоннинг мамлакатимиздаги элчихонаси ҳамкорлигида Лаъл Баҳодир Шастри номидаги ҳинд маданияти маркази ташкил этилганлигининг 25 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Дипломатик корпус вакиллари, ёзувчи ва шоирлар, рассомлар, маданият ходимлари, талаба-ёшлар иштирок этган тадбирда ўзбек ва ҳинд халқлари ўртасидаги дўстона алоқалар узоқ йиллик тарихга бориб тақалиши, жумладан, Буюк ипак йўли даврида халқимиз ўртасида нафақат савдо-иқтисодий, балки маданий ва гуманитар соҳаларда ҳам ўзаро яқин муносабатлар бўлгани алоҳида қайд этилди.

Лаъл Баҳодир Шастри номидаги ҳинд маданияти маркази Шастрининг 100 йиллиги муносабати билан унинг номи билан аталди. Шунингдек, пойтахтимизда Шастри ҳайкали ўрнатилиб, мактаб ва кўчалардан бирига унинг номи берилди. Бу албатта, халқларимиз ўртасидаги ўзаро ҳурматнинг яна бир намунасидир.

Маълумотларга кўра, давлат ва сиёсат арбоби Шастрий Лаъл Баҳодир 1904 йилда Ҳиндистонда туғилган. Фаолияти давомида Ҳиндистон Миллий конгресси (ҲМК)нинг биринчи ва Уттар Прадеш комитетининг бош котиби, Ҳиндистон Ички ишлар,Темир йўл ва транспорт, Савдо-саноат ҳамда Атом энергияси масалалари бўйича вазир лавозимларида ишлаган. Шастри 1966 йилнинг 11 январида Тошкент шаҳрида вафот этган.

Тадбир доирасида Ўзбекистон Бадиий академияси раиси, Ўзбекистон халқ рассоми, академик Акмал Нуриддиновнинг ҳинд маданиятига бағишланган асарлари кўргазмаси намойиш этилди.

– Ўзбек ва ҳинд маданияти бир-бири билан жуда ўхшаш ва чамбарчарс боғлиқ, – деди Акмал Нуриддинов. – Бунинг сабаблари ҳам кўҳна тарихга бориб тақалади. Бобомиз Заҳириддин Муҳаммад Бобур, хусусан, Бобурийлар авлодининг 300 йилдан ортиқ Ҳиндистонда яшагани ва бу мамлакат маданиятининг юксалишида муносиб ҳисса қўшгани тарихдан маълум. 1992-1993 йилларда Ҳиндистонга бўлган ташрифларим давомида бобокалонларимизнинг “Тож Маҳал”дек қадимий меросларини кузатиб, туркум асарлар яратдим. Кўргазмага қўйилган ижод маҳсули ана шу таассуротларимдан келиб чиқиб яратган графика ва ранг тасвир асарларимдир.

Тадбирда хинд шеърияти, куй-қўшиқ ҳамда рақсларидан иборат концерт дастури намойиш этилди.

photo_2020-10-27_11-03-00.jpg

photo_2020-10-27_11-03-01.jpg

photo_2020-10-27_11-03-02.jpg

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шастри номидаги ҳинд маданияти маркази ташкил этилганига 25 йил бўлди