Президент Шавкт Мирзиёев бугунги видеоселектор йиғилишида Меҳрибонлик уйларидаги широитларни яхшилаш юзасидан қатор вазифаларни белгилаб берди.

Энди мамлакатимиздаги замонавий таълим масканлари сингари ҳар бир Меҳрибонлик уйи ва Болалар шаҳарчаси камида 20 тадан энг замонавий компьютер  ва тезкор интернет билан таъминланади.

Бунинг учун ушбу муассасалар Инҳа университети, Ахборот технологиялари университети,  IТ марказ ва паркларга боғланиб, ўқув курслари ташкил этилади.

Молия вазирлигига ҳар бир Меҳрибонлик уйи ва Болалар шаҳарчасига ўз тизимидаги иккитадан мутахассисни доимий бириктириб, ўз вақтида молиялаштириш ва ажратилган маблағларни самарали ишлатиш юзасидан топшириқ берилди.

Бундан ташқари, шароити оғир бўлган Меҳрибонлик уйларини Президент Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси, вилоят ҳокимлари  оталиққа олади.

Масалан,  Президент Администрацияси – Яшнободдаги 30-сон,  Вазирлар Маҳкамаси – Юнусободдаги 23-сон, Давлат хавфсизлик хизмати – Бўкадаги 15-сон, Бош прокуратура – Самарқанд шаҳридаги 1-сон, Чегара қўшинлари – Бухоро шаҳридаги 32-сон, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги – Марғилондаги 1-сон, Божхона қўмитаси – Қўқондаги 12-сон Меҳрибонлик уйлари, Мудофаа вазирлиги – Андижон шаҳридаги Болалар шаҳарчаси билан шуғулланиб, йил якунига қадар уларнинг барча муаммоларини ҳал этиб беради.

Шунингдек, ИИВ Бахт шаҳридаги тарбияси оғир ўғил болалар махсус коллежини оталиққа олиб,  у ердаги болалар тарбиясига Миллий гвардия билан тенг жавоб бериши кўрсатиб ўтилди.

Меҳрибонлик уйларида тарбия олаётган қизларнинг таълим-тарбияси, уларни турмушга тайёрлаш масаласи Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ва жойлардаги Хотин-қизлар қўмиталарининг асосий вазифаларидан бири бўлади.

Ушбу қизларнинг барчаси “аёллар дафтари”га киритилиб, уларни қийнаётган масалаларни жойида ҳал қилиш ҳамда Меҳрибонлик уйларидан кейинги ҳаётидаги ўз ўрнини топишига ҳар томонлама кўмаклашиш юзасидан вазифалар белгиланди.

 ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шароити оғир Меҳрибонлик уйларини Президент Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси, вилоят ҳокимлари оталиққа олади