Бугун, 25 май куни Бирлашган Араб Амирликларининг Шаржа шаҳрида ўтаётган “Sharjah Masters-2025” халқаро турнирининг сўнгги 9-тур ўйинлари ташкил этилади.

Нуфузли мусобақанинг барча гуруҳларида ғолиб ва совриндорларни аниқлаб берадиган турнирнинг “А” гуруҳидаги охирги тур ўйинида Нодирбек Абдусатторов қора доналарда эронлик Амин Табатабаи билан, турнирда қўшимча кўрсаткичлар эвазига етакчилик қилаётган нидерландиялик Аниш Гири ҳиндистонлик Адитья Миттал билан кураш олиб боради.

Мазкур қарама-қаршиликлардаги баҳслар, шунингдек Шант Саргсян(Арманистон) – Велимир Ивич(Сербия), Бардия Данешвар(Эрон) – Александр Инджич(Сербия) учрашувлари “Sharjah Masters-2025”да кимлар совринли ўринларни қўлга киритишига ойдинлик киритиши билан аҳамиятли ҳисобланади.

“А” гуруҳида дона сураётган юртдошларимиздан Ортиқ Нигматов ушбу турда оқ доналарда туркиялик Вахап Санал билан, Жавоҳир Синдоров оқ доналарда польшалик Ян Малек билан, Муҳиддин Мадаминов қора доналарда туркиялик Алпарслан Исик билан куч синашади.

Кеча якунланган 8-турда Нодирбек Абдусатторов оқ доналарда Бирлашган Араб Амирликлари вакили Солих Салимни, Жаҳонгир Воҳидов қора доналарда бразилиялик Жованни Весковини, Муҳиддин Мадаминов польшалик Якуб Зееманни мағлубиятга учратган вазиятда Ортиқ Нигматов қора доналарда руминиялик Давид Гаврилескуга имкониятни бой бериб қўйди.

Шу ўринда айтиш лозимки, 2022 йили ташкил этилган “Sharjah Masters-2022” турнирида ҳамюртимиз Н. Абдусатторов тай-брекда айнан БАА вакили Солих Салимни доғда қолдириб, бош совринга эга чиққанди. Бу гал Нодирбек уч йил муқаддам эришган натижасини такрорлай оладими?

9-тур ўйинлари остонасида Аниш Гири ва Нодирбек Абдусатторов 6 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Уларни тақиб этаётган 6 нафар шахматчи ҳисобида 5,5 очко бор.

Терма жамоамиз аъзоларидан Ортиқ Нигматов 4 очко билан 33-поғонада, Муҳиддин Мадаминов ва Жаҳонгир Воҳидов 3 очко билан 68-69-қаторларда жойлашиб турибди.

Халқаро турнирнинг “Б” гуруҳида 7 очко билан ҳиндистонлик Маянк Чакраборти етакчилик қилаётган бўлса, ўзбекистонлик шахматчилардан Даврон Шарипов 5 очко билан 21-ўринда, Беҳрўз Умаров 4,5 очко билан 46-ўринда қайд этилган.

“Б” гуруҳида ўз имкониятини яхшилаш сари интилаётган шахматчиларимиздан Даврон Шарипов 9-турда оқ доналарда хитойлик Сунле Гонг қаршилигини енгишга интилса, Беҳрўз Умаров қора доналарда Австралия шарафини ҳимоя қилаётган  Йи Лю билан рўбарў келади.

Эслатиб ўтамиз, мукофот жамғармаси 73 минг АҚШ долларидан иборат турнирнинг “А” гуруҳида ғолибликка эришган шахматчи 15 минг, 2-ўрин соҳиби 10, 3-ўриндан жой олган шахматчи 7 минг АҚШ доллари билан тақдирланади. Мусобақаларда 15-ўрингача бўлган поғоналардан жой олганлар мукофот жамғармасида белгиланган миқдордаги маблағни қўлга киритади.

Т.Рўзиев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Sharjah Masters-2025”: уч йил муқаддам эришилган натижа такрорланадими?