Тошкент шаҳрида 2016 йил 8 апрель куни Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Минтақавий аксилтеррор тузилмаси (ШҲТ МАТТ) Кенгашининг навбатдаги йигирма саккизинчи мажлиси бўлиб ўтди.

Тошкент шаҳрида 2016 йил 8 апрель куни Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Минтақавий аксилтеррор тузилмаси (ШҲТ МАТТ) Кенгашининг навбатдаги йигирма саккизинчи мажлиси бўлиб ўтди. Қозоғистон Республикаси раислигида ўтган мажлисда Қозоғистон Республикаси, Хитой Халқ Республикаси, Қирғизистон Республикаси, Россия Федерацияси, Тожикистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси вакиллари иштирок этди.

Мажлисда ШҲТга аъзо давлатларнинг терроризм, сепаратизм ва экстремизмга қарши курашиш бўйича 2013-2015 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастурини амалга ошириш якунлари ва ШҲТ МАТТ Кенгаши қарорлари ижроси муҳокама қилинди. ШҲТ Давлат раҳбарлари кенгашига кўриб чиқиш учун тақдим этиладиган ШҲТ МАТТ Кенгашининг мазкур халқаро тузилманинг 2015 йилдаги фаолияти тўғрисидаги маърузаси лойиҳаси маъқулланди. ШҲТ МАТТ фаолияти терроризм, сепаратизм ва экстремизм каби ҳозирги кундаги таҳдид ва хавф-хатарларга қарши курашиш борасидаги талабларга жавоб бериши таъкидланди.

ШҲТга аъзо давлатлар ваколатли органларининг интернет тармоғидан терроризм, сепаратизм ва экстремизм мақсадларида фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш бўйича Хитой Халқ Республикасида ўтказилган “Сяминь – 2015” биргаликдаги ўқув машқлари якунларига юқори баҳо берилди.

Мажлис иштирокчилари ҳозирги кундаги таҳдид ва хавф-хатарлар, жумладан, халқаро террористик ташкилотлар томонидан бўлаётган хуружларга қарши курашиш бўйича қўшма чора-тадбирлар юзасидан келишиб олди. Шунингдек, аҳоли ўртасида диний-экстремистик ғояларга қарши иммунитетни кучайтиришга йўналтирилган ишларни такомиллаштириш масалаларини муҳокама қилди.

2016 йилнинг IV чорагида ШҲТга аъзо ва кузатувчи давлатлар делегациялари иштирокида халқаро терроризм ва экстремизмга қарши курашиш соҳасидаги ҳамкорлик масалаларига бағишланган тўртинчи илмий-амалий конференцияни ўтказишга келишилди.

2014 йилда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш котибияти билан расмий алоқалар ўрнатган эди. Мажлисда терроризм, сепаратизм ва экстремизмга қарши курашиш соҳасида шерикликни йўлга қўйиш мақсадида ШҲТ МАТТ ва ушбу ташкилот ўртасида ҳамкорликни назарда тутувчи ҳужжатлар лойиҳалари маъқулланди.

ШҲТ МАТТ фаолиятини ривожлантириш ва ШҲТга аъзо давлатлар ваколатли органлари ҳамкорлигини мустаҳкамлашга қўшган шахсий ҳиссаси учун мазкур давлатлар ваколатли органларининг қатор ходимлари ва ШҲТ МАТТ Ижроия қўмитасининг масъул ходимлари рағбатлантирилди.

ШҲТ МАТТ Ижроия қўмитаси фаолиятини ташкилий ва кадрлар билан, молиявий таъминлаш, ШҲТга аъзо давлатларнинг терроризм, сепаратизм ва экстремизмга қарши курашиш соҳасидаги ҳамкорлигининг ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштиришга доир масалалар юзасидан қарорлар қабул қилинди.

ШҲТ МАТТ Кенгаши мажлиси ишчанлик ва амалий руҳда ўтди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Минтақавий аксилтеррор тузилмаси Кенгашининг йигирма саккизинчи мажлиси тўғрисида ахборот