Венгриянинг Сегед шаҳрида пара каноэ бўйича бошланган жаҳон чемпионатида Ўзбекистон паралимпиячилари ҳам муваффақиятли иштирок этмоқда.
Бугун мусобақанинг аёллар ўртасида VLZ классида баҳслар ўтказилди. Ушбу йўналишнинг сўнгги ҳал қилувчи финал баҳсида иштирок этган ҳамюртимиз Шаҳзода Мамадалиева 00:58.22 сония натижа билан маррага учинчи бўлиб етиб келди ва “Париж-2024” ёзги Паралимпия ўйинлари лицензиясини нақд қилди.
Шунингдек, аёллар ўртасида яна бир вакилимиз VL2 классида стартга чиққан Иродахон Рустамова 01:04.60 сония натижа билан 5-ўринни эгаллади ва “Париж-2024” ёзги Паралимпия ўйинларига тўғридан-тўғри лицензияни қўлга киритди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА