Шаҳрам Ғиёсов чемпионлик камари учун жанг қилади
Профессионал боксда мағлубиятсиз одимлаётган ҳамюртимиз Шаҳрам Ғиёсов навбатдаги жангини 7 май куни ўтказади.
АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида ташкил этиладиган жангда Шаҳрам Ғиёсов мексикалик Кристиан Гомесга қарши ярим ўрта вазн тоифасида “IBF” Шимолий Америка минтақавий чемпионлик камари учун рингга кўтарилади.
Эслатиб ўтамиз, ушбу жанг оқшомининг марказий тўқнашуви россиялик Дмитрий Бивол ва мексикалик Сауль Альварес ўртасида кечади.
ЎзА