Англиянинг Эссекс шаҳрида 11 март куни ўтказилган профессионал бокс оқшоми ўзбекистонлик бокс ишқибозлари учун қувончли кечди.

Кўҳна қитъада ўтган мазкур бокс кечасида Рио олимпиадаси ғолиби, жаҳон чемпиони Шаҳобиддин Зоиров англиялик Бретт Фидоэ билан 10 раундлик жанг ўтказди.

Англиялик бокс ишқибозларининг шовқин-сурони остида шиддатли кечган учрашув тўлиқ давом этди ва унда Зоиров Фидоэни очколар ҳисобида мағлуб этди.

Бу ютуқ истеъдодли чарм қўлқоп устасининг профессионал боксдаги тўртинчи ғалабаси бўлиб расмий статистикада қайд қилинди.

Т. Рўзиев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шаҳобиддин Зоиров Англияда ғалабани тантана қилди