“Шаффоф қурилиш” тизимида энергетика лойиҳалари учун алоҳида майдонча ташкил этилади
Подстанция, трансформатор, электр шкафлари ва юқори кучланишли кабеллар ишлаб чиқараётган корхоналар қурилиш-монтаж хизматларини ҳам таклиф этмоқда.
Аммо “Шаффоф қурилиш” платформасида энергетика лойиҳалари пудратчиларига бино қурилишидаги каби талаблар қўйилмоқда. Бу соҳанинг технологик хусусиятларини етарлича инобатга олмайди.
Шу боис, бир ойда “Шаффоф қурилиш” тизимида энергетика лойиҳалари учун алоҳида майдонча ташкил этиш, пудратчиларга қўйиладиган талабларни ушбу йўналиш хусусиятларига мослаштириш топширилди.
ЎзА