Севил ва Нигина ўйин тақдирини ҳал қилди
Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида теннис бўйича "Billie Jean King Cup" мусобақасининг Осиё/Океания минтақаси II гуруҳ баҳслари ўз якунига етди.
Унда Ўзбекистон хотин-қизлар терма жамоаси Шри-Ланка устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, мусобақадаги иштирокини муваффақиятли бошлади.
Мусобақанинг яккалик баҳсларида Нигина Алимова Юҳанса Пейрисни 6:1, 6:3, Севил Йўлдошева Динара Де Силвани 6:1, 6:3 ҳисобида енгди. Жуфтликлар беллашувларида эса Кейра Ким ва Фотима Маҳмудова тандеми кутилмаганда 3:6, 7:5, 8:10 ҳисобида Акиша Хирунди Силва Диюнуге ҳамда Анная Жоани Норбетга имкониятни бой бериб қўйди.
Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳ босқичини ғалаба билан бошлаб, кейинги учрашувлар олдидан муҳим устунликка эга бўлди.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА