Сергей Ростовцев ва Никита Цветков жуфтлиги Осиё ўйинларида учинчи бўлди
Японияда давом этаётган Осиё ўйинларининг бугунги дастурида бир қатор спорт турлари бўйича ғолиб ва совриндорлар номи аниқланмоқда.
Хусусан, велотрек баҳсларининг эркаклар ўртасидаги мэдисон дастурида иштирок этган Сергей Ростовцев ва Никита Цветков жуфтлиги 45 очко жамғариб, учинчи ўринни эгаллади.
Афсуски, дзюдо бўйича эркаклар ўртасида -90 килограмм вазн тоифасида иштирок этган спортчимиз Нурбек Муртазоев бронза медаль учун баҳсда Хитой вакили Ци Ханга имкониятни бой бериб қўйди.
Бироздан сўнг эркаклар ўртасида +100 килограмм вазн тоифасида Музаффарбек Тўрабоев финалда Япония вакили Хёга Отага қарши татамига чиқади.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА