Бугунги кунда тегишли ташкилотлар томонидан жойларда ташкил этилаётган сайёр қабуллар, аҳоли вакиллари билан мутасадди раҳбарларнинг учрашувлари яхши анъанага айланди. Бу давлат идоралари ва фуқароларни бир-бирига яқинлаштириб, ўртадаги ишончни янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлари палатаси Тошкент шаҳар бошқармалари томонидан ҳам фуқароларнинг мурожаатлари ечимига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Тасдиқланган режа-график асосида аҳоли ва тадбиркорларнинг соҳага оид мурожаатлари сайёр қабуллар ўтказиш орқали ўрганиляпти. Муҳим жиҳати, тадбир ўтказиладиган манзил ва унда иштирок этадиган мутасаддилар ҳақидаги маълумотлар ижтимоий тармоқлар орқали кенг ёритилиб, аҳолининг хабардорлиги таъминланяпти.

Хусусан, Сергели туманида ўтказилган навбатдаги қабулда 20 дан ортиқ фуқаро ва тадбиркорларнинг кадастрга оид савол ва муаммолари тингланди. Қонунчиликдаги янгилик ва ўзгаришлар ҳақида ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.  

Қабул давомида Сергели тумани аҳолисининг кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш, мулкни давлат рўйхатидан ўтказиш, мерос ва шу каби масалалар бўйича мурожаатлари тингланди. Уларнинг аксарияти жойида ҳал этилди.  

– Илгари одамлар раҳбарларнинг олдига борган бўлса, ҳозир раҳбарларнинг ўзи халқнинг ҳузурига келиб, муаммоларини ўрганяпти, – дейди мурожаатчилардан яна бири Дилором Исақова. – Бугунги қабулга мерос масаласидаги мурожаат билан келдим. Қабулда нима муаммоларимиз бўлса, кадастр ходимлари бизга йўналиш кўрсатиб, тушунмаган жиҳатларимизни тушунтиришди.  

Гулноза Бобоева,  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сергели тумани аҳолисининг кадастрга оид мурожаатлари ўрганилди