Сербия парламентида кучлар нисбати ўзгариши мумкин
Сербияда 25 октябрь куни ўтказилган навбатдан ташқари парламент сайловларининг дастлабки натижаларига кўра, "Талабалар рўйхати" ҳаракати Сербия тараққийпарвар партияси бошчилигидаги коалициядан устун келмоқда.
Сербия давлат телерадиокомпанияси (RTS) хабарига кўра, Республика сайлов комиссияси томонидан 7 807 та сайлов участкаси натижалари ҳисоблаб чиқилганидан сўнг, “Талабалар рўйхати” 51,89 фоиз, “Бирлашган Сербия” коалицияси 39,73 фоиз овоз тўплаган.
Таъкидланишича, талабалар ҳаракати 250 ўринли парламентда 141 та, ҳукмрон коалиция эса 103 та депутатлик мандатини қўлга киритиши мумкин.
Якуний натижалар Республика сайлов комиссияси томонидан тасдиқланади.
А.Маматов, ЎзА