Сенат ялпи мажлисида Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг мамлакат ҳудудларида хизматлар соҳасини ривожлантириш бўйича амалга оширилган ишлар ҳақидаги ахбороти эшитилди.

Таъкидланганидек, 2025 йилнинг январь-март ойларида республикада бозор хизматлари ҳажми 210,8 триллион сўмни ташкил этди ва ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 112,6 фоизга ошди. Ҳудудлар кесимида хизматлар соҳасида юқори ўсиш суръатлари Тошкент шаҳрида (116,9 фоиз), Самарқанд (114,0 фоиз) ва Навоий (113,1 фоиз) вилоятларида қайд этилган.

Жорий йилнинг биринчи чорагида хизмат кўрсатиш соҳасида ҳудудларда чакана савдода 5,2 мингта, маиший хизматда 1,4 мингта, туризм билан боғлиқ йўналишларда 738 та, таълим ва тиббиёт соҳаларида 730 та ҳамда 3,6 мингдан зиёд бошқа хизмат кўрсатиш объектлари ишга туширилган.

Республикада янги савдо ва сервис объектлари ишга туширилиши натижасида 23,3 мингдан зиёд янги иш ўринлари яратилган.  

Транспорт соҳасида 3 минг 708 йўналишда 36,2 минг жамоат транспорти ҳаракатланиши йўлга қўйилиб, 333,6 мингта йўловчи ташиш хизматлари кўрсатилган.  

Жорий йилнинг биринчи чорагида республикага 2,1 миллион нафар хорижий сайёҳ ташриф буюриб, 927 миллион долларлик туризм хизматлари кўрсатилган.  

“Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” дастури доирасида ҳудудлар бўйлаб 2,3 миллион кишининг саёҳати амалга оширилган. Туризм ва унга ёндош соҳалар йўналишида 1,8 мингта янги иш ўрни яратилган.

Сенаторлар томонидан мазкур йўналишда амалга оширилган ишлар билан бирга айрим муаммоларга эътибор қаратилди. Жумладан, хизматлар соҳасида ижара, таълимга доир, шахсий хизматлар ва савдо хизматлари ҳажми ўсиши суръатлари ўтган йилнинг мос даврига нисбатан секинлашгани ҳамда яширин иқтисодиёт улуши сақланиб қолаётгани қайд этилди.  

Шунингдек, соҳада фаолият кўрсатмасдан келаётган тадбиркорлар мавжудлиги, хизматлар соҳасида аҳолини иш билан таъминлаш борасидаги дастур ижросини таъминлашда Бухоро, Наманган, Сурхондарё, Сирдарё вилоятларида ва Тошкент шаҳрида камчиликларга йўл қўйилаётгани танқид қилинди.  

Ялпи мажлисда ҳудудларда хизматлар соҳасида мавжуд имкониятларни тўлиқ ишга солиш, хизматлар турларини кенгайтириш ва сифатини ошириш орқали хизматлар ҳажмининг ўсиш суръатларини таъминлаш, хизматлар кўрсатиш йўналишида фаолият кўрсатаётган корхоналарда ходимларни ишга расман қабул қилиш ва тизимда қайд этишни такомиллаштириш юзасидан вазифалар белгиланди.

Муҳокама якунида Сенатнинг тегишли қарори қабул қилинди. 

Н.Абдураимова,  

Н.Ҳайдаров (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сенаторлар хизматлар соҳасидаги ютуқлар билан бирга айрим муаммолар борлигига эътибор қаратди