Мана уч йилдирки, Давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга Мурожаатномасини катта эътибор ва ҳаяжон билан тинглайман.

Мана уч йилдирки, Давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга Мурожаатномасини катта эътибор ва ҳаяжон билан тинглайман. Ҳар сафар бу маърузаларда эътироф этилган улуғвор ютуқ ва вазифалар энг аввало шундай бетакрор юртда туғилиб ўсганим, қўлимга қалам олиб, Ватанга муҳаббатим ва садоқатимни, халқимнинг бағрикенглиги, буюк аждодларнинг авлоди эканлигимни ўз ижодимда баён эта билганим, журналист, депутат, сенатор сифатида халқ корига яраганимдан фахрланиб, кўнглим тўлиб-тошиб кетади.

Бу сўзлар кимгадир шунчаки баландпарвоз сўзлардай туюлиши мумкин. Лекин бу ҳақиқат.

Президентимизнинг Олий Мажлис Сенатининг биринчи мажлисидаги “Сенатор – бу аввало халқ ва давлат ишончини қозонган инсон. У чуқур билим, бой ҳаётий тажрибага эга бўлган, тинимсиз меҳнат қилиб, ташаббус кўрсатиб яшайдиган, халқ манфаатларини доимо биринчи ўринга қўйиб, ўз тақдирини эл-юрт тақдири билан чамбарчас боғлиқ ҳолда кўрадиган шахсдир” деган таъкидлари айни ҳақиқатдир. Шу нарсани янада чуқурроқ англаб тушунаяпмизки, биз энди кечаги депутат, кечаги сенатор эмасмиз. Халқ ишончи, Президентимиз ишончи биз учун катта фидоийлик, масъулият, шижоат, садоқат ватанпарварлик, халқ билан бирга бўлиш, уларнинг оғирини енгил қилишга кўмаклашишдир. Биз энди фаолиятимизни фақат шу йўналишда олиб боришимиз керак. 
Мурожаатнома барчамизга янги қанот берди. Айниқса йиғилишда “Жамият-ислоҳотлар ташаббускори” деган сўзлар жаранглаганда юртимиздаги буюк ўзгаришлар ҳаммамизнинг кўз олдимиздан ўтди. Кейинги уч йилда халқимизни рози қилиш йўлида ижтимоий иқтисодий соҳаларда олиб борилган ислоҳотлар самарасини пойтахтимиз Тошкентдан бошлаб барча вилоят, туман, шаҳар қишлоқ ва узоқ овулларида ҳам кўришимиз мумкин.

Албатта мен Қорақалпоғистонимизда бу борадаги янгиланишлардан, бунёдкорлик ишларидан фахрланаётганлигимни рўй-рост айтишим керак. Қорақалпоғистонда Президентимиз ташаббуслари билан ер ости, ер усти бойликлари фаровонлик учун хизмат қилаяпти. Қадим яйловлар тикланаяпти. Яйловларга сув келиб чўпонлар ҳаёти янгиланаяпти.
Нукусдаги И.Юсупов номидаги истеъдодлар мактаб ўқувчилари янги асарлар ёза бошлади. Улар ҳатто инглиз, рус тилларида ижод қилмоқда. Бундай ёшлар ижодини “Қорақалпоқ адабиёти” газетаси саҳифаларида эълон қилинаётган шеър, ҳикоялар исботлаб турибди.

Дунёвий билимларни ёшларга халқаро тажрибалардан келиб чиқиб янги услубда ўкита бошлаган Президент мактаби қорақалпоқ ёшлари истеъдодларини юзага чиқармоқда.

“Биргина Мўйноқ тумани мисолида олиб қарасак, “Мўйноқ порлоқ текстил”, “Мўйноқ аква саноат” корхоналарининг ишга тушиши, маданият саройининг таъмирланиб, замонавий қиёфа касб этгани, футбол стадиони, Очиқ театр, “Орол денгизи тарихи” музейи, давлат хизматлари агентлиги туман бўлимининг янги биноси, кўп қаватли турар жойларнинг фойданишга топширилгани қалбимизда фахр-ифтихор туйғусини уйғотади.

Яна бир муҳим жиҳати шуки, Муҳтарам Президентимизнинг ташаббуси билан Орол денгизи атрофида экологик ҳолатни яхшилаш мақсадида ўтган мавсумда 1 миллион 125 минг гектарга яқин ер майдони тайёрланиб, 500 минг гектарга чўлга чидамли ўсимликлар экилган бўлса, жорий мавсумда 700 минг гектарга экиш режалаштирилган бўлиб, бу борадаги эзгу ишлар юртимизнинг барча ҳудудларидан келган механизатор ва ишчилар иштирокида қизғин олиб борилмоқда. 
Бундай йирик кўламдаги ўзгариш ва янгиланишлар Нукус шаҳри, Қонликўл, Бўзатов, Амударё, Чимбой ва бошқа туманларда ҳам янги ҳаёт бардавомлигини исботламоқда.

Президентимиз ўз маърузасида Қорақалпоғистон ёшларининг ташаббускорлигини алоҳида тилга олди.

“Шарқ донишмандлари айтганидек, “Энг катта бойлик – бу ақл-заковат ва илм, энг катта мерос – бу яхши тарбия, энг катта қашшоқлик – бу билимсизликдир!” Шу сабабли ҳаммамиз учун замонавий билимларни ўзлаштириш, чинакам маърифат ва юксак маданият эгаси бўлиш узлуксиз ҳаётий эҳтиёжга айланиши керак”, деб таъкидлади Давлатимиз раҳбари.
Ҳақиқатан ҳам илм фанни равнақ топтириш, ёшларимизнинг дунёвий илмларни чуқур эгаллаган бўлишлари уларни баркамол инсон бўлиб етишишларида ёрдам беради. Бу эса республика ижтимоий-иқтисодий ривожида ёшларнинг иштирокини кенгайтиради. Иқтисодиёмиз рақоботбардош соҳага айланади. Айнан шуларни ҳисобга олиб Президентимиз янги 2020 йилга –“Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш” йили деб ном берди. Юртимизга мактабгача таълим, ўрта таълимга катта эътибор қаратилди. Айниқса педагоглар маҳоратини орттириш бу борадаги ютуқлар асоси эканлиги таъкидланди.

Мен Мурожаатномани тинглар эканман, Президентимизнинг олдинги йилларда Парламентимизга йўллаган Мурожаатномаларини эсладим. Шу ўринда алоҳида, айтиб ўтишим лозимки Президентимиз Мурожаатномаларда айни ҳақиқатни – яъни халқ дилидаги орзу мақсадлари, халқ тилга олаётган муоммаларни рўй рост кўрсатиб беради ва уларни бартараф қилиш бўйича устувор вазифаларни ҳам белгилайди. 
Мурожаатномада олийгоҳга кириб ўқийман деган ёшларимиз учун 2020 йилда Олий таълимга қамраб олиш 25 фоизга етказилиши, давлат грантлари 2 баровар кўпайтирилишини эшитган халқимизнинг кўнгиллари тоғдек ўсди.

Айниқса кам таъминланган аҳолини қўллаб-қувватлаш ҳам диққат марказида бўлди.

“Менинг энг катта ниятим шуки,-деди Давлатимиз раҳбари, –Ватанимиз ичра ҳар бир инсон ўзининг “Кичик Ватани” –уй-жойига эга бўлса, биздан халқимиз ҳам, яратган ҳам рози бўлади”. Бу кам таъминланган аҳолини қўллаб-қувватлашнинг энг ёрқин кўринишидир. 16 минг оилага уй-жойга эга бўлиши учун бошланғич бадал,–кредит фоизини қоплашга бюджетдан 1 триллион сўм субсидия ажратилишини эшитган фуқароларимиз албатта бундай ғамхўрликдан қувонмоқда, бошлари осмонга етмоқда.

Давлатимиз раҳбари Мурожаатномада “Биринчи навбатда аҳоли фаровонлигии ошириш ва унинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш – биз учун бош вазифалардан бири бўлиб қолади”,– деб таъкидлаб ўтди. 
Айниқса юртимизда камбағалликни камайтиришга йўналтирилган устивор вазифаларга ҳам тўхталди.

Президентимиз “Камбағалликни камайтириш – бу аҳолида тадбиркорлик руҳини уйғотиш, инсоннинг куч-қуввати ва салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқариш, янги иш ўринлари яратиш бўйича комплекс иқтисодий ва ижтимоий сиёсатни амалга ошириш, демакдир” деб мамлакатимизда ҳам ижтимоий, ҳам иқтисодий соҳада жуда катта устувор вазифалар белгиланаётганлигини аниқ режалар асосида кўрсатиб бердилар.

Хотин-қизлар ва ёшларни қўллаб-қувватлаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, маданият, санъат, киноматография, маърифатпарвар боболаримиз меросини ўрганиш сингари маънавиятимизни юксалтиришга доир масалалар ҳам кенг ўрин олдики, буларнинг ҳаммаси Миллий тикланишдан – Миллий юксалиш сари олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини орттиришга хизмат қилади.

Шунингдек Мурожаатнома ҳар бир халқ депутатини яна бир марта сергак торттирди. Негаки энди, халқ депутатларининг энг қуйи бўғини туман-шаҳар Кенгашлари ваколатлари кенгайиб, статуси кўтарилади, уларнинг халқ олдида ҳам обрўси, ҳам масъулияти ортади.

Президентимиз парламент олдига қўяётган ҳар бир вазифа биз Сенаторларни депутатлар билан ҳамкорликни янада кучайтиришимиз лозимлигини талаб қилади.. Халқ орасида бўлиш, ҳар бир оиланинг тинчлик осойишталиги, фарзандлар тарбияси, ҳар бир фуқаронинг мурожаатларини чуқур ўрганиш, ҳар бир депутатнинг энг долзарб ва муҳим вазифасидир.

Мурожаатнома юзасидан ўз фикрларимни якунлар эканман Давлатимиз раҳбарининг ушбу сўзларини келтириб ўтмасликнинг ҳеч иложи йўқ “Амалий натижа билан мустаҳкамланган, ўз меваси, ҳосилини бераётган ислоҳот одамларнинг қалбига, юрагига тез кириб боради. Ва бундай ислоҳотни, бундай шиддатли жараённи ҳеч ким, ҳеч қандай куч, тўхтата олмайди...”

Ватан равнақи, халқ фаровонлиги учун олдимизда қўйилаётган бундай шарафли вазифаларни бажаришда албатта биз Сенаторлар, депутатлар Президентимизга қамарбаста бўлиб халқ орасига кўпроқ кириб боришимиз керак. Ҳар бир маҳаллага, ҳар бир оилага ташрифимиз, сайловчилар билан ҳар бир учрашувимиз самарасида албатта Президентимиз таъкидлаганидек халқимиз розилиги учун хизмат қилишга эришамиз, барча режа ва дастурларимизни анна шундай эзгу ишлар учун сафарбар қиламиз.

Гулистон АННАҚИЛИЧЕВА,
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси 
Сенати аъзоси,
“Қорақалпоқ адабиёти” газетаси 
Бош муҳаррири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сенатор ва депутатлар халқ орасига кўпроқ кириб бориши даркор…