Мамлакатимизда олий таълим муассасалари сони 203 тага етди. Талабаларни қамраб олиш даражаси эса 42 фоизга ошди.

Шу билан бир қаторда соҳада айрим долзарб масалалар бўйича аҳолининг мурожаатлари сони ҳам ортиб бормоқда. Хусусан, фуқаролар бир вақтнинг ўзида икки олий таълим муассасасида, масалан, давлат ва нодавлат олий таълим муассасасида кундузги ва масофавий ёки кечки ва сиртқи шаклларда таҳсил олиш имкониятлари нега чеклангани борасида мурожаат қилмоқда.

Ушбу масалага аниқлик киритиш мақсадида Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси Баҳром Абдуллаев Олий таълим, фан ва инновациялар вазирига сенатор сўрови юборди.

Сўровда Конституция ва қонунларга мувофиқ, фуқароларга таълим олиш учун барча зарур шарт-шароитлар яратилгани қайд этилган. “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги қонуннинг 5-моддасида эса ёшлар учун очиқ ва сифатли таълимни таъминлаш, уларнинг интеллектуал ривожланишига шароит яратиш асосий йўналишлардан бири сифатида белгиланган.

Бироқ амалдаги тартибга кўра, жумладан, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сон қарори билан тасдиқланган низомга асосан абитуриент фақат битта олий таълим муассасасига асл ҳужжатини топшириши мумкин. 

Шунингдек, HEMIS ахборот тизимида бир марта рўйхатдан ўтган талаба бошқа олий таълим муассасасида қайта рўйхатдан ўта олмайди. Бу ҳолат эса ёшларнинг бир вақтнинг ўзида бир нечта таълим йўналишида билим олишига тўсқинлик қилмоқда.
Сенатор сўровида шу каби чекловлар хорижий давлатларда, хусусан, АҚШ, Европа, Россия, Қозоғистонда мавжуд эмаслиги, аксинча, талабалар бир вақтнинг ўзида бир нечта олий таълим муассасасида таҳсил олиб, икки ва ундан ортиқ дипломга эга бўлиш имкониятига эга экани таъкидланган.

Шу муносабат билан сенатор вазирдан фуқароларга бир вақтнинг ўзида давлат ва нодавлат олий таълим муассасаларининг иккитасида таҳсил олиш имкониятини яратиш юзасидан расмий тушунтириш беришни сўраган. 

Н.Абдураимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сенатор сўрови: бир вақтда иккита олий таълим муассасасида ўқиш нега мумкин эмас?