Сенатнинг олтинчи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига баъзи турдаги тамаки маҳсулотларининг, тамакини ва никотинни истеъмол қилиш мосламаларининг муомаласига доир талабларни янада кучайтиришга қаратилган ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги қонун маъқулланди.

Мазкур қонун бўйича сенатор Рустам Калонов ўз фикрлари билан ўртоқлашди:   

– Бугун замон шиддат билан ривожланмоқда. Натижада  инсониятнинг оғири енгил, узоғини яқин қиладигани имкониятлар кўпайди. Бироқ айрим янгиликлар инсон учун “хизмат қилади” ниқоби остида яратилиб, бундан кўзланган асл мақсад – даромад топишга йўналтирилган. 

Хусусан, тамаки чекишнинг олдини олиш ва чекишни ташлашда инсон саломатлиги учун зарарсиз эканлиги айтилган электрон сигареталарни кенг тарғиб қилиш орқали бугун инсоният ушбу маҳсулотларга қарам бўлиб бормоқда. 

Ваҳоланки, электрон сигареталар таркибидаги моддалар зарари оддий сигареталардан ҳам бир неча марта кучли бўлиб, инсон саломатлигини тиклаб бўлмайдиган даражага келтириб қўйишини илмий ўрганишлар кўрсатмоқда. 

Дастлаб электрон сигареталар катта ёшлилар орасида фойдаланилган бўлса, бугунги кунда ушбу маҳсулотдан, минг афсуски, ёшлар, хотин-қизлар, ачинарлиси, болалар фойдаланмоқда. 

Электрон сигареталар истеъмолида болалар улушининг ортиб боришида бир қатор омиллар мавжуд: биринчидан, ушбу маҳсулотнинг таъми ва ҳиди нафақат болаларни, балки катта ёшдагиларни ҳам ўзига ром этиши; иккинчидан, ишлаб чиқарилаётган электрон сигареталар шаклининг ихчамлиги, ундан ҳар қандай жойда, ҳаттоки уйда ва дарс машғулотлари хонасида ҳам фойдаланиш мумкинлиги; учинчидан, ушбу маҳсулотлар кундалик ҳаётда ишлатиладиган турли хил хушбўй маҳсулотлар ҳидига ўхшашлиги туфайли электрон сигарета чекилганлигини билиш мушкуллиги. 

Оқибатда эса, ушбу маҳсулотдан болаларнинг фойдаланаётганидан ота-оналар ва ўқитувчилар бехабар қолмоқда. 

Энг ачинарли жиҳатларидан яна бири шундаки, болаларнинг электрон сигареталардан ҳар қандай шароитда ҳам фойдалана  олиши уларнинг ушбу маҳсулотларга нисбатан жуда тез фурсатда қарам бўлиб қолишига сабаб бўлмоқда. 

Шу сабабдан фуқароларимиз саломатлигига жиддий хавф туғдирувчи бундай маҳсулотларни чеклаш ва бу турдаги ҳуқуқбузарликлар учун қатъий жазо чораларини белгилаш бугун олдимизда турган инсоний бурчимиз, деб ҳисоблайман. 

Сенаторлар маъқуллаган қонун орқали электрон сигареталардан фойдаланиш чекланаётгани аҳоли саломатлиги, келажак авлод хавфсизлигига, атроф-муҳитни ҳимоя қилишга хизмат қилади.  

Қонун кучга кирганидан кейин унинг ижроси бўйича барчамиз, бутун жамият биргаликда ҳаракат қилишимиз керак.   

Норгул Абдураимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сенатор: электрон сигареталар зарари инсон саломатлигини тиклаб бўлмайдиган даражага келтириб қўйиши мумкин