Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси мажлисида мамлакатимиз Қуролли Кучларини янада ривожлантиришга оид масала кўриб чиқилди.

Фуқароларнинг ҳарбий хизматни ўташи ва мамлакат ҳарбий хавфсизлигини таъминлашга оид масалалар юзасидан Мудофаа вазирлиги тизимида олиб борилаётган ишлар ҳамда фуқароларнинг мурожаатлар билан ишлаш ҳолати тўғрисида мудофаа вазирининг ахбороти эшитилди.

Қайд этилганидек, Ўзбекистон Республикаси Президенти – Қуролли Кучлар Олий Бош қўмондонининг мамлакатимиз мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш бўйича белгилаб берган вазифаларнинг сўзсиз ва сифатли ижросини таъминлаш мақсадида Мудофаа вазирлиги тизимида самарали ишлар олиб борилмоқда. Натижада мамлакатимиз Қуролли Кучларининг жанговар салоҳияти юқори даражага кўтарилди.  

Миллий армиямизнинг жанговар шайлиги ва тайёргарлигини оширишда асосан замонавий қуролли тўқнашувлар таҳлиллари ҳамда ривожланган хорижий армияларнинг ижобий тажрибалари қўшинларга татбиқ этилган.

Хусусан, АҚШ, Буюк Британия, Исроил, Россия, Хитой ва Ҳиндистон каби 10 дан ортиқ илғор хорижий давлатлар армиялари тажрибасини ўрганиш асосида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг жанговар шайлигига оид янги тизим ишлаб чиқилиб, идоралараро қўшма қарор билан жорий этилган.

Бунда, жанговар шайлик даражаси оптималлаштирилиб, қўшинларни жанговар шайликка келтириш муддати 1,2 маротаба қисқартирилган.

2025 йилда фуқароларни муддатли ҳарбий хизматга чақириш ҳамда хизмат муддатини ўтаб бўлганларни Қуролли Кучлар резервига бўшатиш тадбирлари режали амалга оширилган.

Мудофаа ишлари бўлимлари ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг ҳудудий бўлимлари билан ҳамкорликда муддатли ҳарбий хизматни ўтаб, резервга бўшатилган фуқароларнинг 89,4 фоизи иш билан таъминланган.

2025 йилда 385 нафар ҳарбий ходим имтиёзли ипотека кредитлари асосидаги янги хонадонлар, 178 нафари эса хизмат уйлари билан таъминланган.

Мудофаа вазирлигига бириктирилган 14,6 мингдан зиёд “Алоҳида ишлаш талаб этиладиган ёшлар” билан ўтказилган профилактик-тарбиявий тадбирлар натижасида қарийб 3,5 минг нафар ёшлар муддатидан аввал профилактик ҳисобдан чиқарилган.

Мудофаа вазирлиги тизимида 2025 йилнинг ўтган даврида фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлаш фаолияти тизимли йўлга қўйилган. 11 ойда Мудофаа вазирлигига жисмоний ва юридик шахслардан 3 минг 157 мурожаат келиб тушган. Шундан 1 минг 222 таси ижобий ҳал этилган. 1 минг 358 мурожаатга ҳуқуқий маслаҳат берилган ва 90 таси ўрганиб чиқилмоқда.

Вазирлик тизимида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўлими таркибида жорий йил 1 ноябрдан “Call center” бўлинмаси ташкил этилиб, бир ойда келиб тушган жами 857 мурожаатнинг 722 таси оғзаки ҳал этилган, 135 таси ўрганиб чиқилмоқда.

Муҳокама якунида Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг кўриб чиқилган масалалар юзасидан аниқ таклифлар акс этган қарори қабул қилинди.

Н.Абдураимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сенатда Қуролли Кучларнинг жанговар шайлиги масалалари муҳокама қилинди