Сенатда Андижон, Жиззах, Наманган ва Хоразм вилоятларида қурилиш, коммуникация, экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва транспорт соҳаларини ривожлантириш борасида амалга оширилган ишлар ҳолати муҳокама қилинди.

Шу масалага бағишланган мажлис Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари, Оролбўйи минтақасини ривожлантириш масалалари ва экология ҳамда Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмиталари билан биргаликда ташкил этилди.  

Мажлисда ҳудудларда соҳаларда олиб борилаётган ишлар юзасидан масъул вазирликлар ва идоралар раҳбарлари ва вилоят ҳокими ўринбосарларининг ахбороти эшитилди.

Хусусан, Андижон, Жиззах, Наманган ва Хоразм вилоятларида 104, шундан, 26 шаҳарнинг ва 78 шаҳарчанинг бош режалари ишлаб чиқилиб, тегишли қарорлар билан тасдиқланган.

Мазкур ҳудудлардаги “Янги Ўзбекистон” массивларида 5 минг 767 хонадонли 200 та уй қурилиши, жумладан, Андижон вилоятида 2 минг хонадонли 80 та уй, Жиззах вилоятида 1 минг 312 та хонадонли 25 та уй, Наманган вилоятида 971 та хонадонли 27 та уй, Хоразм вилоятида 1 минг 484 та хонадонли 68 та уй қурилиши белгиланган.

Вилоятлардаги кўп хонадонли уйларнинг 293 тасида 1 минг 186 тадан ортиқ энергия тежовчи чироқлар ўрнатилган. Шунингдек, кўп қаватли уйларнинг том ва ертўла қисмини, кириш йўлакларини ҳамда электр тақсимловчи шитларни таъмирлаш учун 5,2 миллиард сўм ажратилган.

Муҳокамалар жараёнида транспорт соҳасини ривожлантириш борасидаги ишларга ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Бу борада Андижон вилоятида 2024 йилнинг 20 март кунидан бошлаб “Андижон 1-Хонобод-Андижон 1” йўналишида шаҳарлараро йўловчи поездлари ҳаракати ҳамда 2024 йилнинг июнь ойидан бошлаб, “Андижон – Қўқон”, “Андижон – Тошкент”, “Андижон – Термиз” ва “Андижон– Қўнғирот”  йўналишлари бўйича поезд қатновлари сонини ҳафтасига иккитага кўпайтирилган ҳолда йўлга қўйилган.

Шунингдек, “Андижон – Шаҳрихон”, “Андижон – Асака” ва “Андижон – Дўстлик” йўналишларида автобус қатнови икки баробарга оширилган.

Хоразм вилоятида эса Урганч шаҳрига Хитойдан 80 та янги замонавий турдаги автобус сотиб олиш бўйича шартнома имзоланган. Ушбу янги автобусларни Урганч шаҳар йўналишлари ҳамда “Урганч-Хонқа” ва “Урганч-Хива” йўналишларига жойлаштириш режалаштирилган.

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича ҳам ушбу вилоятларда амалий чора-тадбирлар кўрилаётгани қайд этилди. Хусусан, Андижон вилояти бўйича умумфойдаланишдаги йўлнинг 347 км масофасига дарахт кўчатларини экиш бўйича аҳоли билан 413 та шартнома тузилган.

Жиззах вилоятида эса ўрмон хўжалиги соҳасида ҳамкорлик қилиш бўйича Туркия давлатидан тажрибали мутахассис жалб этилган.

Мажлисда амалга оширилаётган ишлар билан бир қаторда, муҳокама қилинган соҳалардаги мавжуд муаммолар ҳам айтиб ўтилди.

Хусусан, Жиззах вилоятида Дўстлик тажрибаси асосида вилоятнинг қолган туманларидаги 2 мингга яқин эски уйлар ўрнида 50 минг хонадонли замонавий уйлар қуриш дастурини бажариш, Хоразм вилоятида кўп қаватли уй-жойлар қуриш учун ер участкалари бўйича “Yerelektron” ААТда аукцион савдоларини якунига етказиш ҳамда Хива шаҳрида туризмни ривожлантириш учун туну-кун фаолият юритадиган ресторан, кафе ва овқатланиш шохобчаларини ишга тушириш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Мажлис якунида вазирлик ва идораларга кўрсатмалар берилди ҳамда тегишли қарор қабул қилинди.

Н.Абдураимова,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сенатда ҳудудларда амалга оширилаётган ишлар ҳамда мавжуд муаммоларга эътибор қаратилди