Сенатнинг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси мажлисида Ўзбекистоннинг БАА, Кувайт ва Ҳиндистондаги дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари ўз фаолияти ҳақида ҳисобот берди.

Икки томонлама муносабатларни ривожлантириш, олий ва юқори даражадаги ташрифлар доирасида имзоланган “йўл хариталари” ижросини таъминлаш масалалари изчил бажарилаётгани қайд этилди.  

Инвестиция ва савдо алоқаларини кенгайтириш, энергетика, саноат, қурилиш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, туризмни ривожлантириш ҳамда хориждаги ватандошлар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш йўналишида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.  

Ўзбекистоннинг БАА, Кувайт ва Ҳиндистон билан савдо-иқтисодий, инвестиция, энергетика, саноат, инновация соҳаларидаги кўп қиррали ҳамкорлиги тобора кенгайиб бормоқда. “Яшил иқтисодиёт”, “ақлли шаҳарлар” ва зиёрат, тиббиёт ва ишбилармонлик туризми каби муҳим йўналишларда етакчи хорижий компаниялар билан биргаликда истиқболли йирик лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, мамлакатимизнинг ушбу давлатлар билан иқтисодиёт, молия, энергетика, таълим, транспорт, логистика, фармацевтика, қишлоқ хўжалиги ва ахборот технологиялари каби муҳим соҳалардаги ўзаро ҳамкорлик алоқалари ривожланаётгани қайд этилди.

Президентимиз томонидан белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, элчихоналар ҳар бир соҳани ривожлантириш учун замонавий, инновацион ва рақамли технологиялар ҳамда сунъий интеллектдан самарали фойдаланиш бўйича тегишли ишларни амалга оширмоқда.  

Мажлис якунида дипломатик ваколатхоналар фаолияти самарадорлигини ошириш, ташқи иқтисодий ҳамкорлик ҳамда туризмни жонлантириш, ҳудудлар ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш учун хорижий инвестицияларни жалб қилиш, шу жумладан, хорижда кўргазмалар ва савдо уйларини кўллаб-қувватлаш орқали экспорт ҳажмини ошириш каби қатор таклифлар билдирилди.

Н.Абдураимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сенатда дипломатик ваколатхоналар фаолияти самарадорлигини оширишга эътибор қаратилди