Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбаева ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишиш мақсадида Тошкент вилояти туманларида бўлди. Унга вилоят ҳокими Зойир Мирзаев ва ҳудуд масъуллари ҳамроҳлик қилди.

Илк манзил Ўрта Чирчиқ туманидаги “Қорасув” маҳалласида жойлашган умумий қиймати 30 миллиард сўмга тенг бўлган ширин маккажўхори маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлаш корхонаси бўлди. Бу ерда яратилган 130 дан ортиқ доимий иш ўрнида 95 фоиз аёллар фаолият олиб боради. Сенат Раиси ходимларнинг меҳнат шароитларини янада яхшилаш, уларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш юзасидан ўз таклифларини билдирди.

Мазкур ҳудуднинг “Туркистон” маҳалласида ташкил этилган “Қорасув инвест мебель савдо” ишлаб чиқариш корхонаси билан танишув давомида аҳолини, айниқса, хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида ишга туширилаётган лойиҳалар хусусида маълумот берилди. Корхона ҳозир маҳалладаги мебель ишлаб чиқариш билан шуғулланадиган фуқароларнинг ишлаб чиқариш фаолиятини кооперация усулида ташкил этиб, уларнинг дуал тизим асосида ўқитилиши ва малакасини оширишга ҳам эътибор қаратмоқда.

Шу ернинг ўзида Ўрта Чирчиқ туманида аёлларни иш билан таъминлаш йўналишида амалга оширилаётган ишлар ҳам батафсил таҳлил қилинди. Туманнинг фаол тадбиркор аёллари билан бўлиб ўтган мулоқотда уларнинг бизнес режалари билан танишиб, тегишли тавсиялар берилди. Шундан сўнг “Дўстлик” маҳалласи ҳудудида 225 миллион сўмлик имтиёзли кредит маблағи ҳисобига ташкил этилган оилавий корхонадаги ишлаб чиқариш жараёни кўздан кечирилди.  

Тадбиркор Феруза Муҳаммедова қўзиқорин етиштириш ва савдога етказиб беришда маҳалладаги 10 нафар, мавсум пайтида эса 60 нафар аёлни доимий иш билан таъминлаган.  

Шунингдек, Сенат Раисининг Пискент туманидаги “Ойбек” ҳамда “Мингтепа” маҳаллаларида бўлиб, маҳалла еттилиги билан кечган мулоқотда оилалардаги ижтимоий-маънавий муҳит, аҳолининг ижтимоий ҳимояси, норасмий бандликни бартараф этиш, маҳаллада жиноятчиликнинг олдини олиш масалаларига эътибор қаратди. Сайхунобод тажрибаси асосида аҳоли фаровонлигини ошириш юзасидан кўрилаётган чоралар таҳлил қилинди.  

Учрашувлар чоғида Сенат Раиси “Мингтепа” маҳалласида узумчилик билан шуғулланувчи тадбиркор Абдужалил Хусанбоев хонадонида бўлиб, миришкорнинг режалари билан қизиқди.  

А. Мусаев,ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сенат раиси Ўрта Чирчиқ ва Пискентда аҳоли вакиллари билан учрашди