Олий Мажлис Сенати бешинчи ялпи мажлисида Сенат раиси Танзила Норбоева жамиятда пайдо бўлаётган муаммоларни аниқлашда ижтимоий тармоқларнинг ўрни катта бўлаётганига урғу берди.

- Ижтимоий тармоқларга кириб кўринг, ҳар куни бир муаммо, ички ишлар ходими кимнидир калтаклаган, у ўлиб қолган, қайсидир ҳоким тадбиркорни қийнаган, кимлардир мажбурий меҳнатга жалб қилинган, қаердадир фирибгарлар одамларни оммавий алдаган, чегара ҳудудлардаги аҳолида йиллар давомида тўпланиб қолган муаммолар қийнаб келган, - деди Сенат раиси. - Мана шундай ҳолатларни яна кўплаб санаш мумкин. Бундай муаммоларни ҳамма муҳокама қилади, муносабат билдиради, хулосаларини айтади.

Лекин ўша жойдаги сенаторлар жим, улардан акс-садо чиқмайди. Қачон топшириқ бериб, бориб хабар олсин, дейилсагина боради ва шундан кейингина шуғуллана бошлайди.

Аслида бундай бўлиши керак эмас. Яхшиямки ижтимоий тармоқлар бор экан, бизга ҳамма масалаларни очиқ-ойдин кўрсатиб бермоқда. 

Дарҳақиқат, Сенат раиси айтиб ўтганидек, ижтимоий тармоқларда ҳар куни жуда кўп муаммолар кўтарилмоқда. Одамлар уларга нисбатан муносабатини билдиради, мутасаддилар эътиборга олишини истайди. Амалда эса муаммоларнинг кўпчилиги айтилганича қолиб кетмоқда. 

Айрим катта шов-шув келтириб чиқарган ҳолатлар бўйича расмий муносабат билдирилади. Унда ҳам “ҳа, ҳақиқатан шундай ҳол рўй берди, бу ҳолат бўйича тегишли чора кўрилади”, деган натижасиз муносабатлар эса оддий ҳолга айланди. 

Муаммолар кўтарилган жойда эса ҳамон масъул раҳбар ёки сенторлар, депутатларнинг халқ билан мулоқотга киришмаслиги, уларнинг одамлардан ўзини олиб қочиши кузатилмоқда. 

Ваҳоланки, Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев ҳам ижтимоий тармоқлар – жамият кўзгусига айланиб бораётгани, мансабдорлар ижтимоий тармоқларни эътибордан четда қолдирмаслиги зарурлигини айтган.

Сенат раиси кўп ҳолларда Президентимиз қўяётган топшириқларни сифатли бажариши билан бошқа раҳбарлардан ажралиб туради. Унинг ижтимоий тармоқларга эътибор қаратгани, шу билан бирга ўзи ҳам ижтимоий тармоқда фаоллиги бунинг яна бир исботи. 

Энди умид қиламизки, Сенат раиси ижтимоий тармоқларда кўтарилаётган муаммолар бўйича тизимли ишлаш бўйича чоралар белгилаш, бу борада масъуллар, айниқса сенаторлар масъулиятини оширса, халқимиз кутган иш бўлар эди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сенат раиси: “Ижтимоий тармоқлар ҳамма муаммоларни очиқ-ойдин кўрсатиб бермоқда”