Сенатда Вазирлар Маҳкамасининг Давлат бюджетининг жорий йил биринчи ярим йиллик якунлари бўйича ижроси тўғрисидаги ҳисоботи муҳокамаси жараёнида соғлиқни сақлаш соҳасига етарли маблағ ажратилмаётгани қайд этилди.

Ажратилаётган маблағ эҳтиёжнинг 10 фоизини қамраб олаяпти. Бу етарли эмас, албатта.  

– Бу рақамларнинг ҳаммаси таҳлил қилинган, текширилган, аниқлаштирилган, – деди Сенат раиси Т.Норбоева. – Рақамларни қаердан олдингиз, дейиш умуман мумкин эмас. Аввалги ялпи мажлисда айрим рақамлар нотўғри, деб айтилди. Рақамлар қанчалик тўғри эканини кейин асослаб бердик. Масала чақалоқлар ва оналар ўлимининг олдини олиш билан боғлиқ бўлганда бу борада ажратиладиган маблағ учун ҳеч қанақа эътироз бўлмаслиги керак. Иқтисод қилинган маблағлар бўлса ҳам бу соҳага йўналтириш керак.  

Сенатда оналар ва болалар саломатлиги нуқтаи назардан алоҳида ишчи гуруҳ тузилади.  

Сенат йигирма саккизинчи ялпи мажлисида давлат бюджети ижроси кўриб чиқилаётганда ҳисоботлар шаклини такомиллаштириш масаласи кўтарилган. Лекин ҳозиргача  ўзгариш йўқ. Ҳисоботда давлат активларини сотишдан тушган тушумлар, солиқ тушумлари ёки боқиманда қарздорлик масалалари, солиқ имтиёзлари, ортиқча тўланган солиқ суммалари батафсил очиб берилмаган.  

Бундан ташқари, молиявий назорат тадбирлари бўйича ҳам маълумотлар йўқ. Қолаверса, ажратилаётган маблағларни назорат қилиш Молия вазирлигининг вазифаси. Бироқ, бу борада сусткашликка йўл қўйилган.  

Агар бир тизимга ажратилган маблағ шу тизимга керак бўлмаса, уни олиб бошқа тизимга ўз вақтида бериш керак. Бу масала бўйича назорат тадбирларини амалга ошириш зарур.  

Очиқ бюджет шаклланаётганлиги одамларнинг фаоллигини кескин оширди. Одамлар қанчадан-қанча таклифларини билдириб, давлат бюджетидан самарали фойдаланиш йўлга қўйилаяпти. Шунинг учун ҳисоботлар ҳам очиқ, шаффоф бўлиши керак. Аҳоли маблағ қаерга кетаётганини билиши керак.  

Н.Абдураимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сенат раиси: Ҳисоботлар очиқ, шаффоф бўлиши керак, аҳоли бюджет маблағи қаерга кетаётганини билсин