“Халқаро меҳнат стандартларини илгари суришда касаба уюшмаларининг роли: халқаро амалиёт ва Ўзбекистон тажрибаси” мавзусида Тошкентда ўтган халқаро илмий-амалий конференцияда Сенат Раиси, Одам савдосига қарши курашиш ва муносиб меҳнат масалалари бўйича миллий комиссия раиси Танзила Норбоева тадбир иштирокчиларига қутлов сўзи билан мурожаат қилди.

Сенат Раиси ўз нутқида халқаро меҳнат стандартларини илгари суришда касаба уюшмалари тутадиган муҳим ўрин, шунингдек, меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, муносиб меҳнатни таъминлаш ва ижтимоий мулоқотни ривожлантириш йўналишларида мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга тўхталиб ўтди.

Сенат ташаббуси билан фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқларини кафолатлашга қаратилган қонун лойиҳаси ишлаб чиқилаётгани таъкидланди.

Ушбу лойиҳа доирасида жамоат бирлашмалари ва касаба уюшмалари тўғрисидаги қонунлар ҳамда бир қатор кодексларга ўзгаришлар киритилиб, касаба уюшмаларини ташкил этиш учун талаб этиладиган аъзолар сони камайтирилиши уларнинг фаолиятини янада енгиллаштириш ва кенгайтиришга хизмат қилиши қайд этилди.

Шунингдек, меҳнат низоларини медиация ва арбитраж йўли билан ҳал этиш механизмларини такомиллаштириш, иш ташлаш ҳуқуқини мустаҳкамлаш ва унинг ўтказиш тартибини аниқ белгилаш ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларини таъминлашда муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.

Сенат Раиси ушбу қонун лойиҳаси мамлакатда муносиб меҳнатни ташкил этиш ва касаба уюшмаларининг ролини янада кучайтиришга хизмат қилишини алоҳида қайд этди.

Келгусидаги ҳамкорликни самарали ташкил этиш учун бешта устувор йўналиш, касаба уюшмалари институционал ролини кучайтириш, ижтимоий мулоқотни чуқурлаштириш, халқаро тажриба алмашиш, тенглик ва инклюзивликни таъминлаш ҳамда рақамлаштириш жараёнида меҳнат муносабатларини тўғри йўлга қўйиш илгари сурилди.

Н.Абдураимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сенат Раиси: фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқларини таъминлашга қаратилган қонунчилик такомиллашмоқда