Дунёдаги мураккаб вазият, жаҳон иқтисодий ўсиш суръатларининг секинлашуви шароитида Ўзбекистон иқтисодиёти барқарор ўсиш суръатларини сақлаб қолмоқда. 2025 йилга мўлжалланган прогнозга кўра, иқтисодий ўсиш суръати 6,0 фоизни ташкил этади.

2026-2027 йилларда эса иқтисодий ўсиш суръатлари мос равишда 6,1 ва 6,3 фоизгача ошиши кутилмоқда.

Келгуси йилда иқтисодий фаолликнинг ошиши ҳисобига бюджетга солиқ ва солиқдан ташқари тушумларни ошириш орқали Давлат бюджети даромадлари 308,5 триллион сўм миқдорида прогноз қилинмоқда.

Бу Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий масалалар, Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология ҳамда Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмиталарининг қўшма мажлисида қайд этилди.

Сенаторлар, экспертлар ҳамда масъул вазирлик ва идоралар вакиллари иштирок этган мажлисда “2025 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонун дастлабки тарзда муҳокама этилди.

2025 йилги Давлат бюджети харажатлари 344,8 триллион сўм миқдорида режалаштирилган бўлиб, 52 фоизи ёки 177,7 триллион сўми ижтимоий харажатларни молиялаштиришга йўналтирилади.

Давлат бюджети ҳисобидан қишлоқ хўжалигига 3,3 триллион сўм, сув хўжалигига 10,7 триллион сўм ҳамда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишга 3,6 триллион сўм ажратилиши режалаштирилган.

Фискал барқарорликни таъминлаш мақсадида бюджет тақчиллигини камайтириш ўрта муддатли истиқболга мўлжалланган фискал сиёсатнинг бош мақсадларидан бири бўлиб қолмоқда.

Мажлисда ушбу қонун юзасидан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги вакилларининг ахбороти эшитилди. Сенаторлар, экспертлар ва маҳаллий кенгашларнинг доимий комиссиялари томонидан қизғин муҳокама қилиниб, фикр ва мулоҳазалар билдирилди.  

***

Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси мажлисида ҳам “2025 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонун муҳокама қилинди.

Қайд этилганидек, тадбиркорлар ҳамда ишлаб чиқарувчиларга тенг шароит ва қулай бизнес муҳитини яратиш, инвестицияларни рағбатлантириш назарда тутилмоқда.

Бундан ташқари, давлатимиз раҳбарининг ҳудудларга ташрифлари давомида туман (шаҳар) маҳаллий бюджетлар даромадларини ошириш бўйича белгилаган вазифалардан келиб чиқиб, туман (шаҳар) бюджетларининг даромадлар таркиби кенгайтирилиб, янги манбалар шакллантирилмоқда.

Муҳокама давомида сенаторлар 2025 йилги Давлат бюджети бажарилишини назорат қилишда маҳаллий кенгашларнинг тегишли доимий комиссиялари билан ҳамкорликда парламент назоратини амалга оширишга келишиб олди.

***

Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси мажлисида ҳам “2025 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонун кенг муҳокама қилинди.

Сенаторлар томонидан қайд этилганидек, қонунда бюджет маблағлари давлатнинг фуқаролар олдидаги ижтимоий мажбуриятларини бажаришга йўналтирилиши, солиқ ва бюджет сиёсатидаги ўзгаришлар тадбиркорликни янада ривожлантиришга қаратилиши назарда тутилган. Давлат бюджетини шакллантириш ва ижро этишда фуқароларнинг иштирокини, шунингдек, бюджет маблағларидан ўз вақтида ва самарали фойдаланишни таъминлашга қаратилган механизмлар жорий этилмоқда. 

Муҳокамалар жараёнида коррупциянинг олдини олишга қаратилган муҳим превентив механизмларни янада такомиллаштириш, давлат бошқарувида бюрократик тўсиқларни камайтириш, очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, давлат хизматлари сифатини яхшилаш, рақамлаштириш орқали инсон омилини камайтириш мақсадида 2025 йилда ажратиладиган маблағлар натижадорлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилади.

Кам таъминланган оилаларга болалар нафақалари ва моддий ёрдам пулларини тўлаш, болалар ва меҳрибонлик уйлари, вояга етмаганлар билан ишлаш секторлари ҳамда оилавий болалар уйларини сақлаш харажатларини республика бюджетидан молиялаштириш тартиби сақлаб қолинаётгани ўзининг ижобий самарасини бериши қайд этилди.

Ўз навбатида, 2025 йилда биринчи даражали бюджет маблағлари тақсимловчиларга ажратилган маблағларнинг миқдори, харажат йўналишлари ва бюджетдан ажратилган трансфертлар сарфланишининг самарадорлиги, натижадорлиги ва мақсадлилигига эришиш бўйича таклиф ва тавсиялар берилди.

Н.Абдураимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сенат қўмиталарида 2025 йил учун Давлат бюджетига оид қонун кўриб чиқилди