Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўнинчи ялпи мажлиси биринчи иш куни якунланди. Мажлисда Сенат ва Ҳукумат аъзолари, вазирлик ва идоралар раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Сенат Раиси Танзила Норбоева бошқарган мажлисда  бундан саккиз йил олдин Президентимиз илгари сурган Янги Ўзбекистон ғояси халқимизни жипслаштирувчи, улуғвор мақсад ва улкан марраларга ундовчи миллий ғояга айлангани қайд этилди. 

Кенг кўламдаги бунёдкорлик ишлари: янги шаҳарлар, йўл-транспорт инфратузилмаси объектлари, йирик спорт иншоотлари, илм-фан, маданият ва маърифат масканлари халқимизнинг бугуни ва келажагини фаровон қилишга хизмат қилмоқда. 

– Одамларимиз дахлдорлик ҳисси билан йўғрилган янгича фикр, янгича дунёқараш, янгича орзу-умидлар билан яшамоқда, - деди Т.Норбоева. – Уларни рўёбга чиқариш, умуман халқимизни рози қилиш Президентимиз етакчилигидаги ислоҳотларнинг бош мақсадидир. Ана шу мақсад йўлида ободлик кўлами, тараққиёт суръатлари мисли кўрилмаган даражада кенгайиб, жадаллашиб бормоқда. 

Кейинги саккиз йилда ялпи ички маҳсулот 2 карра ошиб, ўтган йил 115 миллиард долларга, экспорт ҳажми 26 миллиард долларга етди.

Ялпи мажлисда Хитойнинг Тяньцзинь шаҳрида бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти доирасидаги олий даражадаги мулоқотлар аҳамиятига эътибор қаратилди. Сенат Раиси нуфузли тадбирда Президентимиз қатор таклиф ва ташаббуслар илгари сурганини эътироф этди. Савдо-сотиқни соддалаштириш, ишлаб чиқариш-логистика занжирларини ривожлантириш ва ўзаро сармояларни рағбатлантириш, “яшил” энергетикани жадал ривожлантириш, стартап ва инновацион лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш ҳамда илгари суриш, минтақавий саноат ва инфратузилма лойиҳаларини молиявий қўллаб-қувватлаш, минтақалараро транспорт-транзит салоҳиятини тўлиқ ишга солиш, ШҲТда ягона транспорт тармоғини шакллантириш, “яшил” трансформация соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш каби долзарб масалалар ШҲТ макони тараққиётида муҳим аҳамият касб этади.   

Одамларимиз учун муносиб турмуш шароитлари яратиш, янги қувватлар, замонавий лойиҳаларни ишга тушириб, аҳоли, айниқса, ёшларимизни муносиб даромадли меҳнат билан банд қилиш устувор вазифалардан ҳисобланиши мажлисда алоҳида таъкидланди. 

“Битирувчилар бандлигини  таъминлаш масалаларига жиддий ёндашиш керак. Расмиятчилик учун номигагина ишга жойлаб қўйиш ҳолатлари ёки ундан ҳам ёмони – қуруқ статистика учун қўшиб ёзишларга мутлақо йўл қўйилмаслиги шарт”, деди Сенат Раиси. 

Ялпи мажлис давомида “Масъулияти чекланган жамиятлар тўғрисида”, “Ноширлик фаолияти тўғрисида”ги ҳамда Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёнлари янада жадаллаштирилиши, кредиторларнинг гаров билан таъминланган талабларини қаноатлантириш, транспорт хизмати кўрсатишни такомиллаштириш, таълим хизматларини кўрсатишни тизимлаштиришга қаратилган қонунлар маъқулланди. 

“Давлат ижтимоий суғуртаси тўғрисида”ги қонунда ваколатли органнинг ваколатлари ва вазифалари очиб берилмагани ва бошқа камчиликлари борлиги учун рад этилди. 

Ялпи мажлис эртага ўз ишини давом эттиради. 

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/FzOTNvsXlFs" title="SЕNAT: o‘ninchi yalpi majlisdagi muhim masalalar" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Норгул Абдураимова, Дониёр Ёқубов (видео), Анвар Аҳмедов (монтаж), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
СЕНАТ: ўнинчи ялпи мажлисдаги муҳим масалалар (+видео)