Сенатнинг Ёшлар, хотин-қизлар, маданият ва спорт масалалари қўмитасининг маҳаллаларда спорт инфратузилмасини ривожлантириш ва спорт майдончаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш борасида Наманган ва Тошкент вилоятларида амалга оширилган ишлар ҳолатини ўрганиш натижалари муҳокама қилинди.

Таъкидланганидек, Спорт вазирлиги маблағлари ҳисобидан Наманган вилоятида 2024 йилда 22 (2023 йилда 26), Тошкент вилоятида 2024 йилда 42 (2023 йилда 19) универсал, стритбол-воркаут ва воркаут спорт майдончаси қуриб фойдаланишга топширилган.   

Наманган вилоятида 2024 йилда 10 минг 366 оммавий спорт тадбири ўтказилиб, уларга 1 миллион 90 минг киши (33,6 фоиз) қамраб олинган. Тошкент вилоятида 7 минг 451 спорт тадбири ташкил этилган бўлиб, уларга 1 миллион 7 минг 248 киши иштирок этган.  

Наманган тажрибаси сифатида ҳар бир туман ва шаҳарда 5 тадан (умумий 70 та) Аёллар спорт саломатлик маркази ташкил этилиб, уларга 2 минг 634 аёл жалб этилган. 

Маҳаллаларда спорт объектларини қуришда аҳоли истакларини инобатга олиш учун “tashabbus.sport.uz” платформаси ишлаб чиқилиб, овоз бериш орқали спорт объектларини аниқлаш тизими йўлга қўйилган. 

Ўрганишлар давомида ҳар иккала вилоятда амалга оширилган ишлар билан бир қаторда айрим камчилик ва муаммолар борлиги аниқланди. Хусусан, Наманган вилоятида 83, Тошкент вилоятида 359  маҳаллада спорт майдончалари мавжуд эмас. 

Аксарият универсал спорт, стритбол-воркаут ҳамда воркаут спорт майдончалари моддий-техник базасининг эскирганлиги оқибатида мазкур майдончалардан тўлиқ ва самарали фойдаланиш имкони йўқ.  

Давлатимиз раҳбарининг 2023 йил 28 июлдаги “Маҳаллаларда спорт инфратузилмасини ривожлантириш ва спорт майдончаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида қарори”да маҳаллаларда барпо этилган спорт майдончалари тозалигини сақлаш, атрофини ободонлаштириш ишларини бажариш учун битта штат бирлиги ажратиш белгиланган бўлса-да, ушбу штат бирликлари ажратилмаган. Оқибатда айрим спорт майдончалари қаровсиз қолиб, уларда тозаликка ва хавфсизликка етарлича эътибор қаратилмаган. 

Спорт майдончаларидан самарали ва мақсадли фойдаланилишини ташкил этишда маҳаллалардаги ёшлар етакчилари ва профилактика инспекторларининг ҳамкорлиги йўлга қўйилмаган. 

Умумтаълим мактабларининг айримларида ўқувчиларнинг спорт билан шуғулланиши ҳамда жисмоний тарбия дарсини ўтиш учун спорт заллари мавжуд эмас (Наманганда 114, Тошкентда 174 та).  

Ўрганишларда мактабларда тўгараклар фаолияти тўлиқ йўлга қўйилмагани, тўгарак жадваллари тасдиқланмагани, мактаб ўқувчилари ҳамда маҳалла ёшларининг тўгаракларда иштирок этиши бўйича журналлар юритилмагани аниқланди. 

Маҳаллалардаги спорт майдончалари ногиронлиги бўлган шахсларга мослаштирилмаган ҳамда параспорт тури билан шуғулланиш учун етарлича шарт-шароит яратилмаган. 

Наманган вилоятида 336, Тошкент вилоятида 697 (республика бўйича 3 минг 378) маҳаллада футбол майдонининг мавжуд эмаслиги мамлакатимизда жамоавий спорт турини маҳалладан бошлаб ривожлантириб боришга тўсқинлик қилмоқда. 

Сенаторлар, вазирлик ва идоралар масъуллари, экспертлар, шунингдек, халқ депутатлари Наманган ва Тошкент вилоятлари кенгашлари аъзолари, спорт ташкилотлари раҳбарлари ҳамда Ёшлар парламенти аъзолари иштирок этган мажлис якунида юқоридаги камчиликларни бартараф этишга қаратилган қўмита қарори қабул қилинди.  

Н.Абдураимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сенат: Наманган вилоятида 83, Тошкент вилоятида 359 маҳаллада спорт майдончалари мавжуд эмас