СEНАТ МАЖЛИСИ: Ўзбекистоннинг биринчи аёл элчиси тасдиқланди

Олий Мажлис Сенати бешинчи ялпи мажлисида сенаторлар Феруза Юлдашевна Маҳмудовани Ўзбекистоннинг Исроилдаги Фавқулодда ва мухтор элчиси лавозимига тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилди.
Олий Мажлис Сенати бешинчи ялпи мажлисида сенаторлар Феруза Юлдашевна Маҳмудовани Ўзбекистоннинг Исроилдаги Фавқулодда ва мухтор элчиси лавозимига тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилди.
Парламент юқори палатаси Раиси Т.Норбоева шу кунга қадар мамлакатимиз 130 дан зиёд хорижий давлатлар билан дипломатик алоқалар ўрнатган бўлса, уларда ҳали бирорта аёл элчи тайинланмаганини таъкидлади.
– Феруза Юлдашевна мустақил Ўзбекистоннинг биринчи аёл элчиси сифатида тарихда қолади, – деди Сенат Раиси. – Бу шараф бўлиши билан бирга, улкан масъулият ҳамдир. Қолаверса, унинг бундай масъулиятли лавозимга лойиқ топилгани мамлакатимизда аёлларга бўлган юксак ишонч ва эътироф намунасидир. Ишонамизки, бундай эътибор ва эътирофга бундан кейин ҳам кўп маротаба гувоҳ бўламиз. Зеро, ўзбек аёллари бунга муносибдир.