Сенат ялпи мажлисида Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳри, Каттақўрғон ва Нуробод туманлари чегараларини ўзгартириш тўғрисидаги масала муҳокама қилинди.

Ушбу масала аҳолига муносиб яшаш шароитини яратиш, бунинг учун муҳандислик-коммуникация тизимлари, шунингдек, ижтимоий соҳа (мактаб, боғча, касалхона) объектларини барпо этиш, янги иш ўринларини яратишда муҳим аҳамиятга эга экани қайд этилди.

Таъкидланганидек, Каттақўрғон шаҳри Самарқанд вилоятининг географик нуқтаи назардан шимолий-ғарбида жойлашган бўлиб, бугунги кунда шаҳар аҳолиси сони қарийб 95 минг кишини, умумий ер майдони 4,4 минг гектарни ташкил этади.

Шаҳар аҳолисининг ўсиш суръати охирги 5 йилда ҳар йили ўртача 1,1 минг кишини ташкил этмоқда. Бундан ташқари, Каттақўрғон шаҳрида доимий рўйхатдан ўтмаган 4 мингга яқин аҳоли ва талабалар истиқомат қилади. Аҳоли зичлиги 1 квадрат километр майдонга 9,5 кишига тўғри келиб, Самарқанд вилояти бўйича аҳолиси энг зич жойлашган ҳудуд ҳисобланади.

Шу боис, Сенат қарори лойиҳасида Каттақўрғон шаҳар ҳудудини кенгайтириш мақсадида унга чегарадош бўлган Каттақўрғон туманидан 1,9 минг гектар ва Нуробод туманидан 971 гектар, жами 2,9 минг гектар ер майдонини шаҳар таркибига ўтказиш, шунингдек, Нуробод туманининг Каттақўрғон тумани билан чегарадош бўлган ҳудудларидан 600 гектар ер майдонини Каттақўрғон туманига ўтказиш назарда тутилмоқда.

Шаҳар ҳудудининг кенгайиши натижасида Каттақўрғон ўрта шаҳарлар тоифасидан катта шаҳарлар тоифасига ўтказилиб, шаҳар аҳолиси учун қулай шароитлар яратиш, хусусан, янги инфратузилма объектлари ҳамда кўп қаватли турар жой комплекслари барпо этиш, урбанизация жараёнларини тезлаштириш имкони яратилади. Янги ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш объектлари ташкил этилади ҳамда қўшимча иш ўринлари яратилади.

Хусусан, 50 гектар майдонда “Ургут” эркин иқтисодий саноат зонаси филиали, шунингдек, 30 гектарда 3 та кичик саноат зонаси ташкил этилиши режалаштирилмоқда.

Муҳокама якунида мазкур масала юзасидан Сенатнинг тегишли қарори қабул қилинди.

Н.Абдураимова,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сенат: Каттақўрғон шаҳри ҳудуди кенгайтирилади