Давлат молиясини бошқариш тизимини янги босқичга олиб чиқиш ва бюджет интизомини янада мустаҳкамлаш, солиқ-бюджет тизимининг шаффофлигини таъминлаш, хусусан, маҳаллий кенгашларнинг маҳаллий бюджет маблағларини бошқаришдаги иштирокини кенгайтириш борасида изчил ишлар амалга оширилмоқда.

Ўз навбатида, бюджет интизомини кучайтиришга қаратилган келгуси йил учун маҳаллий бюджет лойиҳасини кўриб чиқиш ва қабул қилиш, бюджет ижроси тўғрисидаги ҳисоботларни ҳар чоракда муҳокама қилиш ва тасдиқлаш, маҳаллий бюджетдан ажратилаётган маблағдан мақсадли ва самарали фойдаланишни таъминлаш каби вазифаларни амалга ошириш жойлардаги ҳокимият вакиллик органларидан жиддий масъулият талаб этади.

Олий Мажлис Сенати ишчи гуруҳи ҳудудларда маҳаллий кенгаш депутатларининг бюджет жараёнидаги фаол иштирокини таъминлашга кўмаклашиш мақсадида Жиззах вилоятининг Бахмал туманида халқ депутатлари Бахмал тумани кенгаши депутатлари билан мулоқот ўтказди.

Таъкидлаш жоиз, 2020 йилдан буён Олий Мажлис Сенатида бевосита маҳаллий кенгашлар депутатлари иштирокида ҳудудда аҳолини узоқ йиллардан буён ташвишга солаётган муаммоларни ҳал этиш бўйича таклифлар шакллантирилиб, республика бюджетида уларни акс эттириш бўйича чораларни кўриш амалиёти шакллантирилган.  

Умумий ҳисобда 2020 йилдан буён республика бюджетидан ҳудудлардан келиб тушган таклифлар асосида 11 триллион сўмга яқин маблағ ажратилишига эришилди.

Мулоқот давомида келгуси йил учун маҳаллий бюджет лойиҳасини тузиш босқичида депутатларнинг фаоллигини ошириш, туман, вилоят, республика бюджети лойиҳасига таклифларни киритиш имкониятлари хусусида батафсил тушунчалар берилди.

Эндиликда депутатлар томонидан кўтарилган муаммоли масалаларни ҳал этиш чоралари белгиланиб, уларни молиялаштириш масалалари тегишлилиги бўйича туман, вилоят ва республика бюджетида инобатга олиш учун ижро органига киритилади.

Муҳокама жараёнида жорий йилнинг 10 июль куни қабул қилинган Президентнинг «Бюджет маблағларидан фойдаланиш устидан молиявий назоратни кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони мазмун-моҳиятига тўхталиб ўтилди.  

Унга кўра, эндиликда маҳаллий бюджетлар ижросининг ташқи аудити натижалари ҳамда кейинги йил учун бюджет лойиҳасини баҳолаш бўйича Ҳисоб палатасининг хулосалари маҳаллий кенгаш мажлисларида муҳокама қилинади.

Н.Абдураимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сенат: ҳудудлардан келиб тушган таклифлар асосида республика бюджетидан 11 триллион сўм ажратилди