Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси томонидан гендерга йўналтирилган бюджетлаштиришни Ўзбекистон амалиётига жорий этиш юзасидан маҳаллий кенгаш депутатларига семинар ўтказилди.

Сенаторлар томонидан давлат молиясини бошқариш тизимини такомиллаштириш, хусусан, гендерга йўналтирилган бюджетлаштириш тизимини жорий этиш бўйича сўнгги йилларда амалга оширилган ислоҳотларга тўхталиб ўтди.

Гендер таҳлилини режалаштириш ва бюджетлаштириш жараёнларига интеграция қилиш орқали жамиятимиз турли эҳтиёжларига жавоб берадиган ва бюджет маблағларининг барча жиҳатларни инобатга олган ҳолда тақсимлайдиган янада самаралироқ молиялаштириш тизими яратилиши алоҳида қайд этилди. 

Ушбу тизим бизга янада шаффоф, инклюзив ва натижага йўналтирилган давлат молиясини тақдим этишда ёрдам бериши, бу эса, миллий ривожланиш устуворлиги ва мақсадларимизга эришиш учун асосий восита бўлиб хизмат қилади. 

Тадбир доирасида гендерга йўналтирилган бюджетлаштиришга оид методологияларни такомиллаштириш, халқаро тажрибаларни ўрганиш ва амалиётга жорий этиш бўйича таклифлар илгари сурилди. Сенат аъзолари ушбу йўналишда мамлакатимизда мавжуд имкониятлар ва истиқболлар юзасидан ўз фикр-мулоҳазалари, таклиф ва тавсияларини билдирди. 

Семинарда гендерга сезгир бюджетлаштириш тизимини ривожлантириш бўйича келгуси режалар муҳокама қилинди ҳамда ҳудудий даражада уни жорий этиш механизмлари юзасидан фикр алмашилди.

Н.Абдураимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сенат: гендерга йўналтирилган бюджетлаштириш Ўзбекистон амалиётига жорий этилади