Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши, унинг ҳузуридаги Судьялар олий мактаби ҳамда Олий суд ҳамкорлигида маъмурий судлар фаолияти ва уларнинг жамиятда қонунийликни таъминлашдаги роли мавзусида ўтказиб келинаётган семинар-тренингнинг навбатдаги босқичи бошланди.

Мазкур тренинг давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 29 январдаги “Давлат органлари билан муносабатларда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларининг самарали ҳимоя этилишини таъминлаш ҳамда аҳолининг судларга бўлган ишончини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида ўтказилмоқда.

Унда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятлар маъмурий судлар судьялари ва Давлат хизматлари марказлари ходимлари онлайн тарзда иштирок этмоқда.

Семинар-тренингда тажрибали мутахассислар ва судьялар томонидан маъмурий судлар фаолияти ва уларнинг жамиятда қонунийликни таъминлашдаги роли, давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида юзага келадиган низоларни судда кўришнинг ўзига хос хусусиятлари каби мавзуларда қонунчилик ва суд амалиёти таҳлилидан келиб чиқилган ҳолда маърузалар қилинди.

Иштирокчилар томонидан тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш Давлат хизматлари агентлиги, унинг жойлардаги марказлари томонидан амалга оширилиши жараёнида юзага келаётган низолар, унинг суд органларида кўриб чиқилиши билан боғлиқ муаммолар муҳокама этилди.

Унда “Давлат хизматлари тўғрисида”ги қонун ва электрон давлат хизматларини кўрсатиш соҳасида интеграциялашувни кучайтириш мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги таклиф, мулоҳазалар билдирилди.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Семинар: “Маъмурий судларнинг қонунийликни таъминлашдаги роли”