Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳридаги «Сазан» кафесида жорий йил 1 август куни мудҳиш воқеа содир бўлган.
Овқатланиш жойига келган Э.М. исмли мижоз кафе эгаси билан жанжаллашиб қолган. Оқибатда у тан жароҳати туфайли шифохонага олиб кетилган, аммо, у жонлантириш бўлимига ўлик ҳолда етказилган.
Мазкур воқеа юзасидан Ички ишлар вазирлиги баёнот берди. Унга кўра, Нукус шаҳри “Қутли макан” МФЙда жойлашган “Сазан” кафесидаги жанжал бўйича суриштирув олиб борилмоқда. Нукус шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро У.К.га ИИВ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Жиноят Кодексининг 104-моддаси 3-бўлими, “д” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, айблов эълон қилинган. Унга қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.
ЎзА