“Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти Қорақалпоғистон ҳудудий филиали раҳбарияти ва касаба уюшмаси қўмитаси томонидан ҳам жамоатчилик аъзоларининг бўш вақтларини мазмунли ўтказишга эътибор берилмоқда.

Ўтган дам олиш кунлари филиал ходимлари ва нуронийлар учун Тахтакўпир туманида жойлашган “Қора теран” сайёҳлик марказига саёҳат ташкил этилди.

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан мамлакатимизда ички туризмни ривожлантиришга жуда катта эътибор қаратилмоқда. Бунинг натижасида юртдошларимиз мамлакатимизнинг жуда кўп тарихий ва маданий ёдгорликлари, бошқа диққатга сазовор жойлари билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлишмоқда.

Филиалда фаолият юритаётган 30 нафардан ортиқ ходим янги очилган мажмуада яратилган шароитлар билан яқиндан танишиб, ушбу кўл ва сайёҳлик марказининг барпо этилиши тарихи ҳақида маълумотларга эга бўлишди.

Қарийб 18 километр узунликка эга бўлган ушбу кўл ҳудуддаги энг чуқур сув ҳавзаларидан ҳисобланиб, ўзининг бетакрор табиатига эга. Унинг ёнгинасида жойлашган Бўршитов тоғи ҳам бу ерга келган ҳар бир инсонни ўзига ром этади. Саёҳат ходимларда катта таассурот қолдирди. 

Довуд Абибуллаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сайёҳлик марказига сайёҳат уюштирилди