Юртимизнинг ҳар бир қарич ери тарих китобидир. Замонлар силсиласидан ўтиб, не-не суронларни кўрган, мозийнинг жонли гувоҳи бўлган мадрасалар, мақбаралар, масжидлар, хонақоҳлар ва зиёратгоҳлар ўтмишимизнинг тилсиз, сеҳрли сўзловчиларидир.
Сурхондарё вилояти Шеробод тумани ҳудудида жойлашган Хатак ота қишлоғи ана шундай гўзал ва сирли масканлардан. У ўзининг минг йиллик тарихига, бетакрор табиат мўъжизаларига ва муқаддас зиёратгоҳларига эга. Қишлоқнинг жозибаси, пурвиқор тоғларнинг салобати ва зилол булоқларнинг шифобахшлиги сайёҳларни доим ўзига ром этган. Бу жойнинг тоза ҳавоcидан нафас олиб, табиат қўйнида дам олиш ҳар қандай инсонга руҳий ҳузур бахш этади.
[gallery-24573]
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА