Сирдарё вилоятида “Сайхун” ёшлар фестивали бўлиб ўтмоқда.

Фестиваль доирасида кўпмиллатли, бағрикенг халқимиз ёшлари аҳил-иноқлигини намойиш этиш билан бир қаторда қўшни давлатлар ёшлари билан ҳам дўст ва ҳамфикр эканликларини кўрсатмоқда.

Вилоятдаги миллий-маданий марказлар вакиллари, ёшлар иштирокида Тошкент вилоятидаги «Ғишкўприк» чегара постида бир гуруҳ қозоғистонлик ёшлардан иборат делегация тантанали кутиб олинди.

«Сайхун» ёшлар фестивали доирасида ўтказилаётган «Дўстлик» форуми меҳмонлари – қозоғистонлик ёшлар Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрига борди.

Форум иштирокчилари ғазал мулкининг султони Алишер Навоий ҳайкали пойига гул қўйди. Вилоят мусиқали драма театри фойесида ўзбек-қозоқ халқлари тарихи ва қадриятларига бағишланган тақдимот ўтказилди. «Дўстлик кўприги» шиори остида ташкиллаштирилган концерт дастури намойиш этилди.

Сўнг қозоғистонлик меҳмонлар вилоят ҳокими, сенатор Ғофуржон Мирзаев билан учрашди.

Учрашув давомида Сирдарё заминида олиб борилаётган улкан бунёдкорлик, яратувчанлик, қўшни давлатлар билан барча соҳаларда алоқаларни кучайтириш борасидаги ишлар, Ўзбекистон ва Қозоғистон давлатлари ўртасидаги ўзаро дўстлик ва ҳамкорлик муносабатлари хусусида сўз борди.

Шундан сўнг истеъдодли ёш ижодкорлар икки миллат ижодидан мушоира уюштириб, бахшичиликда дўстона беллашди.

– Бугунги форумдан катта таассурот олдик, – дейди Ерасыл Толебаев. –Дўстлигимизни янада мустаҳкамлаб, икки давлатнинг ўзаро дўстлик ва ҳамкорлигини янги босқичга олиб чиқишда биз, қозоғистонлик ёшлар ҳам муносиб ҳиссамизни қўшамиз. Сизлар бошлаб берган “Дўстлик” форуми халқларимиз ўртасида ҳақиқий дўстлик кўприги бўлиб хизмат қилади.

Учрашув якунида қозоғистонлик меҳмонларга “Дўстлик” форуми статуэткаси ва эсдалик совғалари топширилди.

Форум давом этмоқда.

Шуҳрат Суяров, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Сайхун” фестивали ўзбек ва қозоқ ёшларини янада бирлаштирди