Президент сайловини ўтказувчи 6-Наманган сайлов округида бўлиб ўтган навбатдаги матбуот анжуманида мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида муҳим ўрин тутадиган сайлов кампанияси жараёнлари қизғин паллага кирганлиги таъкидланди.

Округ сайлов комиссияси котиби, сиёсий фанлар номзоди Отабек Йўлдошев сайлов бюллетенининг шакли, матни ва таснифи тўғрисида оммавий ахборот воситалари ходимларига тушунча берди. Таъкидланганидек, Сайлов кодексининг 31-моддасига кўра, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига доир сайлов бюллетенининг шакли ва матни Марказий сайлов комиссияси томонидан тасдиқланади. Сайлов бюллетенида уни тўлдириш тартиби тўғрисидаги тушунтириш бўлиши керак. Номзоднинг фамилияси, исми, отасининг исми сайлов бюллетенига унинг туғилган йили ва уни номзод этиб кўрсатган сиёсий партия кўрсатилган ҳолда алифбо тартибида киритилади.

Сайлов бюллетенлари давлат тилида нашр этилади. Шунингдек округ сайлов комиссиясининг қарорига биноан тегишли округ аҳолисининг кўпчилиги сўзлашадиган тилларда ҳам нашр этилиши мумкин. Сайлов бюллетенларини Брайль алифбоси асосида тўлдириш учун трафаретлар тайёрланиши мумкин. Сайлов кодексининг 32-моддасига мувофиқ, участка сайлов комиссиялари сайлов бюллетенларини овоз бериш кунига, шу жумладан муддатидан олдин овоз бериш кунига камида уч кун қолганида округ сайлов комиссияларидан олади.

Маълумки, сайлов жараёнларини мунтазам ёритиб боришда журналистларнинг иштироки муҳим. Округ сайлов комиссияси матбуот маркази аъзоси Санжарбек Ҳамидов Республика ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакилларини Марказий сайлов комиссияси томонидан аккредитациядан ўтказилаётгани тўғрисида ахборот берди. Айни вақтгача, Наманган вилоятида фаолият юритаётган журналистлардан 34 нафари аккредитациядан ўтказилганлиги маълум қилинди. Мазкур жараён давом эттирилмоқда.

Анжуманда 6-Наманган сайлов округи қошидаги матбуот маркази раҳбари, журналист Раҳимжон Ирисов вилоятдаги жами 831 та сайлов участкасида тайёргарлик ишлари жадаллашганлиги, шаҳар ва туманлардаги марказий ва одамлар гавжум тўпланадиган кўчаларга сайловолди ташвиқоти материаллари, Президентликка номзодлар ҳақидаги баннерлар ва плакатлар жойлаштирилганлиги, “Наманган ҳақиқати”, “Наманганская правда” вилоят газеталарида номзодларнинг сайловолди дастурлари эълон қилиб борилаётганлигини қайд этди.  

Матбуот анжуманида жойларда давом этаётган сайловолди ташвиқоти ва бу жараёнда журналистларнинг фаол иштироки муҳим аҳамият касб этаётганлиги айтиб ўтилди. Тадбир якунида округ сайлов комиссияси аъзолари томонидан журналистларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб қайтарилди.

Оқилхон Дадабоев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сайловолди жараёнлари қизғин паллага кирди