Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий кенгашлар депутатлигига сайловларни кузатиш учун мамлакатимизга кўплаб хорижий кузатувчилар ташриф буюрган. Уларнинг бир гуруҳи Андижон вилоятида бўлиб, сайловларнинг қай тарзда ўтаётгани билан бевосита танишмоқда. Хорижий кузатувчилар сайловлар хусусида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирмоқда.

Мунир ҲАБИБ, Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти котиби маслаҳатчиси, Халқаро кузатувчи (Покистон):

– Кеча Андижонга келиб, Андижон шаҳридаги қатор участка сайлов комиссиялари фаолияти билан танишдим, одамлар билан суҳбатлашдим. Нафақат Андижонда, умуман, Ўзбекистонда Ўзбекистон Республикаси парламенти ҳамда маҳаллий кенгашлар депутатлигига сайловларга тайёргарлик ишлари юқори савияда ташкил этилганлигининг гувоҳи бўлдим.

Бугун бевосита Андижон шаҳридаги 24-умумтаълим мактабида жойлашган 45-сайлов участкасида бўлиб, айниқса, фуқароларнинг фаоллиги, сайлов участкаларида сайловчилар учун зарур барча шароитлар яратилгани, сайлов комиссияларида ўз ишини пухта биладиган муайян тажрибага эга кишилар фаолият юритаётгани, сайлов жараёни эса халқаро талаб ва меъёрлар асосида ўтказилаётганлигини бевосита кузатдим.

Ўзбекистонда, хусусан, Тошкент, Самарқанд шаҳарларида бўлганман. Андижонга эса биринчи келишим. Очиғи, Андижон мен ўйлагандан анча чиройли ва обод шаҳар экан. Умуман, ўзбек халқининг меҳмондўстлигига таъриф йўқ. Андижонда ҳам меҳмонларга юксак илтифот кўрсатилишини кўрдим.

Одамларнинг кайфияти ниҳоятда юқори. Албатта, бунинг асосий сабаби юртингиздаги тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва тўкинликдан деб биламан. Тан олиб айтишим керак, Ўзбекистонда Президент Шавкат Мирзиёев етакчилигида қонун устуворлигини, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинлигини таъминлаш, демократик принципларни шакллантириш, халқ турмуш фаровонлигини оширишга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Айниқса, сайлов қонунчилигини такомиллаштириш борасидаги ишларни алоҳида эътироф этиш керак.

Халқаро андозалар, демократик принциплар асосида ўтаётган сайловларда халқингиз энг муносиб номзодларга овоз беради. Бу танлов албатта, мамлакат тинчлик-хотиржамлиги, юртингизнинг барқарор ривожланишини таъминлашга хизмат қилади.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сайловлар халқаро кузатувчилар нигоҳида