3 ноябрь: куннинг муҳим янгиликлари қисқа хабарларда
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги — ЎзАда эълон қилинган муҳим ва долзарб хабарларнинг қисқача тафсилоти ҳақида лавҳа.
• Президент Шавкат Мирзиёев 3 ноябрь куни бунёдкорлик ишларининг бориши ва иқтисодиётнинг турли тармоқларида амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишиш учун Бухоро вилоятига келди.
• 76,5 миллиондан ортиқ давлат хизматлари кўрсатилди: бу жараёнда қандай ютуқ ва камчиликлар бор?
- Тошкент вилоятида ДХХ ва ИИБ ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда қалбаки пул тайёрлаб, муомалага киритаётган шахслар ушланди. Улар яширин цехда фаолият юритган.
Зиёвуддин Нуриддинов,
Ёқубжон Мелибаев, ЎзА.