24 октябрь – Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови куни тобора яқинлашмоқда. Сайлов участкаларида мазкур муҳим сиёсий жараёнга кўрилаётган тайёргарлик ишлари якуний босқичга кирди.

Қашқадарё вилоятининг Косон туманида 18 ёшдан ошган ва сайлаш ҳуқуқига эга бўлган 170 мингдан зиёд фуқаро учун 91 та сайлов участкасида овоз бериш ташкил қилинади. Бугунги кунда уларнинг барчаси тўлиқ тахт ҳолатга келтирилди.  

Мисол учун, ҳудуддаги 8-сонли мусиқа ва санъат мактаби биносида жойлашган 547-сайлов участкасида тумандаги Нартибаланд маҳалласида истиқомат қилувчи сайловчилар овоз беришда иштирок этади. Участкада улар учун барча шароитлар яратилди. Сайлов участкаси Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи, герби, яширин овоз бериш кабиналари ёки хоналари, сайлов қутилари, зарур мебель, офис техника воситалари, телефон, принтер, Интернет жаҳон ахборот тармоғига уланган ва Сайлов жараёнини бошқариш ахборот тизимига кириш имкониятига эга бўлган компьютерлар, сейф, канцелярия товарлари, ёнғинга қарши воситалар билан таъминланди, кузатувчилар учун алоҳида жойлар ҳозирланди.  

Шунингдек, мазкур сайлов участкасида махсус камералар ҳам ўрнатилган.  

Тумандаги Педагогика коллежи биносида жойлашган 561-сайлов участкасида ҳам барча шароитлар мавжуд. Зарур жиҳозлар етказилган, сайлов санасига бағишланган плакатлар, сайлов участкаларининг харитаси, участка сайлов комиссияси аъзоларининг таркиби, иш режаси, навбатчилик, барча номзодларнинг таржимаи ҳоли ва дастури илинган. Комиссия аъзолари ва сайловчилар учун Сайлов кодекси, йўриқномалар, қўлланмалар, адабиётлар, плакатлар етказилган. Ҳудудларга сайлов участкалари манзилини кўрсатувчи белгилар ўрнатилган.

Айни кунларда сайлов участкаларида участка сайлов комиссияси аъзоларининг билимларини янада мустаҳкамлаш мақсадида сўнги ўқув-маслаҳат машғулотлари ўтказилмоқда. Шунингдек, мутахассислар томонидан сайловчилар ўртасида сайлов бу конституциявий ҳуқуқ эканлигини чуқур англашлари учун тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда. Мақсад эса муҳим сиёсий жараённи юқори кайфият ва юксак савияда ўтказишдир.

Ўлмас Баротов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сайловга тайёргарлик якуний босқичга кирди