Сурхондарё вилояти Сариосиё туманидаги 12-умумтаълим мактабининг қайта реконструкция қилинган ва Узун туманидаги 53-мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди.

Жорий йилнинг февраль-март ойларида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси А.Сангиновнинг Сариосиё ва Узун туманларидаги сайловчилари билан учрашувларида аҳоли томонидан қатор ижтимоий муаммолар ўртага ташланган эди. Мазкур тадбирда Сариосиё туманидаги 12-мактабда фаоллар зали, ахборот-ресурс маркази, кутубхона ва спорт зал йўқлиги, мактаб биносининг таъмирталаб бўлиб қолгани маълум қилиниб, амалий ёрдам кўрсатиш сўралди. 

Сайловчилар мурожаати асосида сенатор А.Сангинов томонидан жорий йил март ойида 168 ўринли фаоллар зали, 20 ўринли ахборот-ресурс маркази, кутубхона, сунъий қопламали спорт майдончаси қурилиши бошланиб, мактаб биносини капитал таъмирлаб реконструкция қилишга киришилди. Бунёдкорлар мамлакатимизда жорий этилган карантин талабларига қатъий амал қилган ҳолда меҳнат қилиб, қурилиш-таъмирлаш ишларини қисқа вақтда сифатли якунлади. Мактабда таълим-тарбия олаётган 670 ўқувчининг фан сирларини чуқур ўзлаштириб, маънан етук ва жисмонан соғлом камолга етиши учун барча қулайлик яратилди. 

photo_2020-09-14_17-57-31.jpg

Узун туманидаги учрашувда Бештом қишлоғида яшайдиган сайловчилар чекка ҳудуддаги 53-мактабда ўқувчиларнинг таълим олиши учун етарли шароит йўқлиги, ичимлик сув муаммоси, йигирма йил муқаддам пахса девордан ҳашар йўли билан қурилган мактаб биноси термит зараркунандаси таъсирида авария ҳолатига келиб қолгани, қишлоқ ўқувчилари икки сменада таълим олаётганини ўртага ташлади. Бу мурожаатни жойига чиқиб ўрганган халқ вакили шу ернинг ўзида тегишли мутасаддилар билан маслаҳатлашиб, янги мактаб барпо этиш ва артезиан қудуғи қаздириб, тоза ичимлик суви билан таъминлашни ваъда қилди. Тегишли мутасаддиларга зудлик билан лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш ва замонавий қурилиш материаллари асосида янги бино бунёд этишни келишиб олди. Ҳомийлик асосида қад ростлайдиган таълим муассасасининг молиявий манбаларини ҳал этиб берди.

Мамлакатимизда янги ўқув йили бошланган илк кунда ҳар иккала мактабнинг фойдаланишга топширилгани устозлар, ўқувчилар ва тадбир иштирокчиларига бир олам қувонч улашди. Тантанали тадбирларда сўзга чиққан давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, нуронийлар ва ёшлар Ватанимизда кейинги йилларда юз бераётган ўзгариш ва янгиланишлар “Халқ давлат органларига эмас, давлат органлари халққа хизмат қилиши керак!” деган эзгу тамойилнинг амалдаги ёрқин ифодаси эканини алоҳида таъкидлади. 

¬–Янги ўқув йилини пойдевори мустаҳкам, замонавий бинода бошлаганимиздан беҳад мамнунмиз, – ¬дейди 53- умумтаълим мактаби директори Музаффар Абдушукуров.¬ – Қурилиш ишлари бошланган пайтда пандемия қоидалари жорий этилган бўлса-да, бунёдкорлар унумли меҳнат қилиб, бинони белгиланган муддатда қуриб, битказди. Бунинг учун халқимиз ишончини қозонаётган сенатор ва қўли гул қурувчиларга миннатдорлик билдирамиз. 

photo_2020-09-14_17-57-32.jpg

Янги мактабнинг икки қаватли биноси 220 ўринга мўлжалланган. Айни пайтда 42 нафар педагог 196 ўқувчига таълим-тарбия бермоқда. Чекка қишлоқдаги мактабда ёшларнинг сифатли таълим олиб, жисмонан тобланиши учун барча шароит яратилди. Фан синфхоналари замонавий усулда жиҳозланиб, ахборот-коммуникация технологиялари билан таъминланди. Янги сув минораси ўрнатилиб, тоза ичимлик суви чиқарилди. Санитария-гигиена қоидалари асосида қўл ювиш жиҳозлари ўрнатилди. Суньий футбол, баскетбол, волейбол майдонлари бунёд этилди. Кутубхона, физика, кимё фанлари лабораторияси учун махсус хоналар қурилди. Бинонинг ички ва ташқи қисмига кузатув камералари ўрнатилди. 

Замонавий қиёфада ўғил-қизларни қабул қилган иккала мактабда ҳам бу йил таълим даргоҳига илк қадам қўйган биринчи синф ўқувчиларига Президентимиз совғалари топширилди.

photo_2020-09-14_17-57-33 (2).jpg

photo_2020-09-14_17-57-33.jpg

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сайловчилар мурожаати ҳал этилди: иккита мактаб фойдаланишга топширилди