ФОТОРЕПОРТАЖ

Бу йилги сайловлар халқимиз учун ҳам, номзодлар учун ҳам янгича синов майдони бўлади. Аралаш тизимда ўтказиладиган мазкур жараёнда сайловчилар номзодларгагина эмас, партияларга ҳам ишонч билдиради, уларни ёқлаб овоз беради.

Шундан келиб чиқиб, жойларда парламент ҳамда маҳаллий Кенгашлар депутатлигига номзодлар билан учрашувлар ташкил қилинмоқда. Уларда тарғибот тадбирларига тайёргарлик, замонавий усулларни самарали қўллаш, хусусан, ижтимоий тармоқлар, ахборот коммуникация воситаларидан тўғри фойдаланишга оид масалалар муҳокама қилинмоқда.

Нукус шаҳрида ўтказилган навбатдаги ана шундай учрашувни Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қорақалпоғистон Республика Кенгаши раиси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги партия фракцияси раҳбари Халилла Ешимбетов олиб борди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари Қизилгул Қосимова, Анвар Темиров сўзга чиқиб, сайлов кампанияси ва тарғибот тадбирларидаги ўзига хосликлар хусусида сўз юритди. 

[gallery-19444]

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сайлов кампанияси ва тарғибот тадбирларидаги ўзига хосликлар муҳокама қилинди