Сайимова Дилбар Қахрамоновнанинг техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси тўғрисида
“Маҳаллий хомашёлар асосида юқори сорбцион хоссага эга бўлган сорбентлар олиш технологиясини ишлаб чиқиш ва амалиётга қўллаш” мавзусида
Сайимова Дилбар Қахрамоновнанинг 02.00.13 - “Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси” ихтисослигидан (техника фанлари) фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тайёрлаган “Маҳаллий хомашёлар асосида юқори сорбцион хоссага эга бўлган сорбентлар олиш технологиясини ишлаб чиқиш ва амалиётга қўллаш” мавзусида техника фанлари бўйича диссертация ҳимоясисиз ихтиро патенти асосидаги тадқиқот иши ҳимояси Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.31/2025.27.12.Т.01.01 рақамли Илмий кенгашнинг 2026 йил 11 апрель соат 10:00 даги мажлисида бўлиб ўтади.
Манзил: 210100, Навоий шаҳри, Ғалаба Шоҳ кўчаси, 76в-уй.
Тел.: (79) 223-23-32; Факс: (79) 223-49-66.
e-mail: info@nsumt.uz