Сайдалиев Бегижон Шавкатбек ўғлининг қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси тўғрисида
“Хорижий ғўза навида ретардантни қўллаш муддати ва меъёрларига суғориш тартиблари ва кўчат қалинлигини таъсири (Андижон вилояти мисолида)” мавзусида
Сайдалиев Бегижон Шавкатбек ўғлининг “Хорижий ғўза навида ретардантни қўллаш муддати ва меъёрларига суғориш тартиблари ва кўчат қалинлигини таъсири (Андижон вилояти мисолида)” мавзусидаги 06.01.08 - “Ўсимликшунослик” ихтисослиги бўйича қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация иши ҳимояси Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти ҳузуридаги PhD.08/2025.27.12.Qx.03.01 рақамли Илмий кенгашнинг 2026 йил 20 ноябрь куни соат 9:00 даги мажлисида бўлиб ўтади.
Манзил: 170600, Андижон вилояти, Андижон тумани, Ойжамол М.Ф.Й., Олийгоҳ кўча, 1-уй
Тел.: (998-74)224-02-82
e-mail: agai_info@edu.uz