И.В.Савицкий номидаги Қорақалпоғистон давлат санъат музейига яна машҳур қорақалпоқ рассоми Жоллибой Изентаевнинг қизи, тажрибали раҳбар Гулбаҳор Жоллибоевна Изентаева раҳбарлик қилади.

Экспертларнинг фикрича, бу тайинлов минтақада ва бутун Ўзбекистондаги энг муҳим маданий объектлардан бирини ривожлантиришда янги босқич бўлади.

- Бу минтақа маданий ҳаёти учун муҳим воқеадир. Дунёда иккинчи ўринни эгаллайдиган рус авангардининг ноёб коллекциясига эга Савицкий музейи янги босқичга қадам қўймоқда, – дейди Маданий мерос агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Турсунали Қўзиев. – Гулбаҳор Изентаева – юқори тоифали мутахассис, у 2017-2021 йилларда музей директори лавозимида фаолият юритган. Унинг қайтиши аввал эришилган ютуқларни мустаҳкамлабгина қолмай, ушбу ноёб маданий марказнинг келгуси фаровонлигини таъминлаган ҳолда йиғилиб қолган муаммоларни самарали ҳал қилиш имконини беради.

Дунё эътирофига сазовор бўлишгача бўлган йўлни босиб ўтган Савицкий музейи бугунги кунда Марказий Осиёдаги ўз коллекцияси ва бебаҳо санъат асарлари билан фахрланса арзийдиган энг йирик музейлардан бири ҳисобланади. Сўнгги йилларда маҳаллий ва хорижий сайёҳлар эътиборини жалб қилган ҳолда, музей шуҳрати ҳам кескин ошди. 2024 йилда музей 260 мингдан зиёд меҳмонларни қабул қилиб, ғазнага 1,6 миллиард сўмдан ортиқ даромад келтирди.

Сўнгги уч йилда Ўзбекистон маданияти ва санъатини ривожлантириш жамғармасининг қўллаб-қувватлаши туфайли музей янада ривожланди, музей экспонатлари Франция, Озарбайжон ва Италиянинг йирик музейларида намойиш этилди. Ўзига хос кўргазмалар концепцияларини ишлаб чиққан халқаро дизайнер ва кураторлар жалб қилинди, илгари хорижда тақдим этилмаган ноёб дурдона асарлар намойиш этилди. Жамғарма бу жараёнга профессионал халқаро реставраторларни жалб қилди ва 200 дан зиёд предметлар қайта тикланди.

Жамғарма хорижий кўргазмалардан ташқари, минтақанинг бой маданий мероси ва замонавий санъат тенденцияларини акс этган Савицкий музейидаги ноёб санъат асарлари экспозициясини янгилаш ташаббуси билан чиқди.

Халқаро ва маҳаллий олимлар томонидан архивлар тадқиқ этилди, «Assouline Publishing» ноширлик уйи билан ҳамкорликда Савицкий музейи коллекцияларига бағишланган илмий каталоглар ва махсус нашрлар чоп этилди.

Яқин йилларда Қозоғистон, Милан, Нью-Йорк ва Шанхайда Ўрол Тансиқбоевнинг кўргазмалари ўтказилиши режалаштирилган.

Бироқ, эришилган ютуқлар билан бирга камчиликлар ҳам борлиги аниқланди. Ёнғин тизимининг нотўғри сигнализация бериши туфайли “Челаклар кўтарган аёл” картинасига зиён етказилиши билан боғлиқ ҳолат, “Музейга саёҳат” дастурини амалга оширишда йўл қўйилган камчиликлар ҳамда маданий-маърифий тадбирларнинг етарли даражада ўтказилмагани муассаса фаолиятини янада такомиллаштириш зарурлигини кўрсатди.

Малакали мутахассислар етишмаслиги ҳам янги раҳбарият олдида турган вазифалардан биридир.

Турсунали Қўзиевнинг сўзларига кўра, Гулбаҳор Изентаева ва унинг жамоаси бу камчиликларни тузатиш зарурлигини яхши билади.  

Яқин орадаги муҳим вазифалар — кадрлар салоҳиятини кучайтириш, ходимлар малакасини ошириш, ёш мутахассисларни жалб қилиш ҳамда замонавий технологияларни жорий қилиш орқали тақдим этилаётган хизматлар сифатини оширишдан иборат.

- Савицкий музейи — бу нафақат музей, айни дамда у Қорақалпоғистон фахри, бебаҳо санъат асарлари ва ноёб тарих сақланадиган ўзига хос хазинадир. Гулбаҳор Изентаеванинг қайтиши музей тарихида янги саҳифа очади, — дейди Турсунали Қўзиев. – Унинг бой тажрибаси, профессионаллиги ва маданий меросни сақлаш ишига бўлган фидойилиги музейнинг янада ривожланиши ва равнақ топишига умид беради.

Халқаро ташкилотлар ва маданият соҳасида раҳбарлик лавозимларида ишлаган бой тажрибага эга Гулбаҳор Изентаева музей фаолиятини янада ривожлантириш, оммалаштириш ва бутун дунёдан кўплаб сонли санъат ихлосмандларини жалб қилиш ниятида.

Маълумот учун: Гулбаҳор Изентаева Киев миллий университетини тугатган (43 ёшда), АҚШнинг Делавэр университетида магистр ва  докторлик даражасига эга.

Бундан олдин UNDP офиси раҳбари, Марказий кўргазмалар зали директори, Ўзбекистон Бадиий академияси Қорақалпоғистон бўлими раиси, И. В. Савицкий номидаги Қорақалпоғистон давлат санъат музейи директори, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисининг маданият ва маърифат масалалари бўйича маслаҳатчиси,  ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари   маслаҳатчиси каби лавозимларда фаолият юритган.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Савицкий номидаги Қорақалпоғистон давлат санъат музейида янги тарих саҳифаси очилмоқда