Тошкентда 14-15 май кунлари Ўзбекистон Республикаси ва Тожикистон Республикаси ўртасида Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг 8-йиғилиши бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Тожикистон Республикаси Бош вазири Қоҳир Расулзода раислигида ўтган мажлисда давлатларимиз раҳбарларини саъй-ҳаракатлари билан сўнгги йилларда мамлакатларимиз ўртасида ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий алоқалар янада кенгайиб бораётгани, Давлатларимиз раҳбарлари томонидан савдо–иқтисодий айланмасини яқин келажакда бир миллиард АҚШ долларига етказиш вазифасини қўйилгани қайд этилди.

Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг бу галги йиғилишидан кўзланган мақсад ушбу ҳамкорликларни янада чуқурлаштиришнинг мақбул ва самарали нуқталарини муҳокама қилиб олишдир.

Мажлисда пандемия шароитида ҳам савдо-иқтисодий ҳамкорлигимиз кўлами пасаймаган бўлса-да, бу борада эришган ютуқлар мамлакатларимизнинг иқтисодий салоҳияти даражасида эмаслиги таъкидланди.

Савдо-иқтисодий ва саноат кооперациясини янада чуқурлаштириш икки давлат манфаатлари учун бирдек манфаатлидир.

Мажлис сўнггида Икки давлат Бош вазирлари Ўзбекистон Республикаси ва Тожикистон Республикаси ўртасида Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг 8-йиғилиши якунлари бўйича баённомани имзолади.

Мазкур ташриф доирасида Тожикистон Республикаси Бош вазири Қоҳир Расулзода бошчилигидаги делегация Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ҳамроҳлигида пойтахтимиздаги бир қатор саноат корхоналарига, жумладан Яшнобод туманида жойлашган «Технопарк» мажмуасида, Қурилиш соҳаси учун керамик плиталар ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Orient Ceramic” масъулияти чекланган жамиятида, Сергели туманидаги дори воситалари ва тиббий буюмлар ишлаб чиқарилаётган “Dentafill Plyus” корхонасида, Ўзбекистонда амалга оширилган энг ноёб лойиҳалардан ҳисобланган «Pollada Investment» ёки "Imzo" фабрикасида ҳам бўлиб, мазкур корхоналарнинг ишлаб чиқариш жараёнлари, тайёр маҳсулотлари билан танишди.

Тожикистон делегацияси пойтахтимиздаги яқинда ишга туширилган Электр энергиясини ҳисобга олишни автоматлаштириш марказини ҳам бориб кўрди.

Тожикистон Бош вазири пойтахтимиз саноат корхоналарининг фаолиятига юқори баҳо берди. Уларда ишлаб чиқарилаётган сифатли маҳсулотларга Тожикистонда ҳам эҳтиёж юқорилигини алоҳида қайд этди.

Саидмурод РАҲИМОВ, Аъло АБДУЛЛАЕВ(сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг 8-йиғилиши