Савдо айланмаси икки йилда 2 баробар кўпайди
Буни қарангки, саноат қувватларининг ўсиши улгуржи савдо - товар айланмаси миқдорига жиддий таъсир кўрсатди. Масалан, Фарғона вилоятида 2024 йилда у 14,5 трлн.сўм бўлган бўлса, 2026 йилга келиб 28,7 трлн. сўмга етди. Бу рақам ҳатто 2025 йилга нисбатан ҳам 6,6 фоизга кўпдир. Ҳисоботларга кўра, кичик бизнес субъектлари улгуржи савдода етакчилик қилмоқда. Улар томонидан амалга оширилган улгуржи савдо ҳажми 27,0 трлн. сўмни ташкил этиб, жами улгуржи савдо айланмасининг 93,7 % ини эгаллади. Мазкур кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 2,9 % га ошди.
Таҳлилларга кўра, вилоятда улгуржи савдо айланмасининг асосий қисми кичик бизнес субъектлари ҳиссасига тўғри келмоқда. Бу эса кичик тадбиркорликнинг ҳудуд савдо фаолиятидаги муҳим ўрнини кўрсатади.
Яна бир рақам эътиборни тортади. Фарғона вилояти статистика бошқармаси маълумотларига кўра, 2026 йил 1 сентябрь ҳолатига вилоятда фаолият кўрсатаётган тижорат корхоналари сони 39,9 мингтани ташкил этди.
Ташкилий-ҳуқуқий шакллар бўйича масъулияти чекланган жамиятлар (МЧЖ) етакчи ўринни эгаллаб, уларнинг сони 24,7 мингтага етди.
Ҳисоб-китобларга кўра, фаолият юритаётган тижорат корхоналарининг қарийб 61,9 фоизи масъулияти чекланган жамиятлар ҳиссасига тўғри келмоқда.
Таҳлилларга кўра, масъулияти чекланган жамиятлар вилоятда тижорат фаолиятини юритишнинг энг кенг тарқалган ташкилий-ҳуқуқий шакли ҳисобланади.
Муҳаммаджон Обидов,
ЎзА